Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуоингизга эхтиёжимиз бор!

00:00 / 17.06.2009 | eski savollar | 556
Ассаламу алайкум мухтарам Шайх Мухаммад Содик хазратлари! Аввало сизга мактубимни битаётган компьютер тугмачаларида(о' қ, г', ҳ) харфларини айнан узидек эски алифбода ифодалаш имкони йуклигини айтиб утсам. Юкорида саналган харфлар иштироки ила ифода этилган сузларни укиш жараёнида сизни одатдагидан кура купрок мулохаза килишга сабабчи булганим учун мендан рози булгайсиз! Зеро, бу холни мендаги хаккингиз дея тушундим.Аллохга бехад хамду-санолар булсинким, сиздек инсон оркали бизга куплаб илмларни билдириб келмокда. Оила, дустлар ва шунга ухшаш турли давраларда булиб турадиган бахс-мунозаралар туфайли юзага келиб колаётган саволларимизга хам куп утмай жавоб топиб бормокдамиз. Муаллифлигингиз остида чикаётган китоблардан аста-секин хаётимизнинг деярли барча жабхаларида юзага келган ва келиш эхтимоли булган жумбокларга жавоб топиб бормокдамиз. Авваллари хар гал китобларингиз ва турли кишилар томонидан берилган саволларга берган жавобларингизни укиб, мен хам биир Шайх домлага мактуб ёзиб, бирор савол бераман деб касд килардим. Бу холат амалга ошиши учун аввал сиз чикарган хар бир китобни укиб чикишни, хамда укилмаган китоблар тугагунча янгиси чикиб колмаса, ундан кейингина уша укилган китоблар ичида айни дамда долзарб булиб турган масалалардан бирортаси булмаса, ана шу иш юзасидан савол беришим керак дердим. Аста-секин, сиз таълийф этган китобларнинг салмоги ортиб борган сайин, калбимиздаги "мен хам биир савол бераман" деган истак урнини "фалон тугилиб колган саволимга кайси китобда жавоб бор экин" ёки "шу саволни хам бирор киши берармикин" деган карашлар эгаллади. Натижа эса, юкоридаги карашларга мос уларок хар бир янги пайдо булган жумбокни тез орада ечимини куриш билан давом этяпти. Ва, бунинг учун Аллохга хамдларни зиёда килмокдамиз. Хозирда 50 дан зиёд китобингиз, "Зикр ахлидан суранг" ойномаси ва интернетдаги бир канча чикишларингиздан илми тахсил кила туриб, сиздан бирор масала юзасидан савол сурашга ботина олмадим. Мухтарам Хазрат! Сизнинг хам бизнинг хаккимизги киладиган дуоингиздан умидимиз бор. Хозирда уйланмаганман ва уйланиш тараддудидаман. Ахли оиламиз билан солиха киз кидириб юрибмиз. Шу пайтгача учраган солихаларнинг баъзи бошка жабхалардаги шариатга зид булмаган солиштиришлардаги тенгликлари бизга мос келмай турибди. Ахли оиламиз, хусусан ота-онамиз сиздан хам дуо сурашимни айтишди. Хурматли домла, сиздан илтимос ахли такво, солиха, киз ила никохланишимизни сураб дуо килсангиз. Сизни Аллох йулида жуда яхши курамиз ва хаккингизга дуодамиз! Мактубни бу кадар узун ёзганим учун куп узурлар айтаман. Аллох сизга берган яхши неъматларини янада зиёда килиб, ёмонликлардан узи асрасин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Савол бериш ҳақидаги мулоҳазаларингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло сизга ўзингиз ва оила аъзоларингиз истагандан ҳам аҳло даражадаги жуфти ҳалолни ато қилсин. Бахтли ва тақволи оиланинг бахтли ва таволи соҳиби бўлишни насиб этсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat