Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд

00:00 / 17.06.2009 | eski savollar | 814
Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳу ва Баракатуҳ Ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари. Уйланганимга 5 йил бо'лди, лекин Аллоҳнинг марҳамти билан варзанд ко'рганимиз ё'қ. Докторлар менда ҳам аёлимда ҳам сог'лигимиз жойидалигини айтти. Медитсинада бир ё'ли бор экан, эрни уруг'ини аёл кишига қо'йиш. Шариатда бу жоизми? Ассаламу Алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масаланинг ёритилганига бир неча йил бўлди. Шундай бўлса ҳам, сизга қайтадан жавоб беришни лозим топдик.РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОМ ФИҚҲИЙ АКАДЕМИЯСИ ҚАРОРЛАРИУчинчи мажлис қарори:23 – 30 Рабийъус Соний 1400 ҳ.с.СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА:Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat