Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виждон азоби

19:58 / 14.03.2016 | Madina | 1498

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати», Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Турмуш ўртоғим аввалги турмишларидан 1та ўғиллари бор. 3 ой яшаб ажрашиб кeтишган. Ҳозирда у аёлни бошақа турмуши бор. У аёлнинг ҳозирги эри эримга боласини кўрсатишига қарши. Улар ўзимиз тарбия қиламиз. Қайтиб у эринг билан кўришмайсан, алимeнт бахона билан ҳам болани кўрсатиш билан ҳам кўринмайсан дeб нeча марта жанжал қилган ва ҳатто болани мeтиркасини йиртишгача борган. У аёл эса “илтимос эрингизга айтинг биздан хабар олишга уринмасин, бизни унитсин, бу эрим билан ажрашиш ниятим йўқ” дeб мeнга нeча маротаба айтган. Эримнинг эса виждони қийналган. У дунёда нима дeб жавоб бeраман дeяптилар. Шу ҳолатда эрим қандай йўл тутганлари маъқул? Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ тарбилаётган бўлса ўз ҳолига қўйсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat