Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба ҳақида

12:52 / 16.03.2016 | Dilfuza Muzafar qizi | 1385

Тавба қабул бўлмайдиган икки вақт бор экан. Улар қайси вақтлар?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

بسم الله الرحمن الرحيم ثلاثة أوقات لا تقبل فيها التوبة: أولاً - حين نزول عذاب استئصال الأمم: قال الله تعالى: {فَلَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا قَالُوا آمَنَّا بِاللهِ وَحْدَهُ وَكَفَرْنَا بِمَا كُنَّا بِهِ مُشْرِكِينَ (84) فَلَمْ يَكُ يَنْفَعُهُمْ إِيمَانُهُمْ لَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا سُنَّةَ اللهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ فِي عِبَادِهِ وَخَسِرَ هُنَالِكَ الْكَافِرُونَ (85)}[غافر]. ثانيًا – حين ظهور علامات الساعة الكبرى: قال الله تعالى: {هَلْ يَنْظُرُونَ إِلَّا أَنْ تَأْتِيَهُمُ الْمَلَائِكَةُ أَوْ يَأْتِيَ رَبُّكَ أَوْ يَأْتِيَ بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ يَوْمَ يَأْتِي بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِنْ قَبْلُ أَوْ كَسَبَتْ فِي إِيمَانِهَا خَيْرًا قُلِ انْتَظِرُوا إِنَّا مُنْتَظِرُونَ} [الأنعام: 158]. وعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ - قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ - صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -: " لَا تَقُومُ السَّاعَةُ؛ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا، فَإِذَا طَلَعَتْ، وَرَآهَا النَّاسُ، آمَنُوا أَجْمَعُونَ، وَذَلِكَ حِينَ (لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا)، ثُمَّ قَرَأَ الْآيَةَ ". البخاري: 4636. ثالثًا – حين معاينة الموت: قال الله تعالى: {وَجَاوَزْنَا بِبَنِي إِسْرَائِيلَ الْبَحْرَ فَأَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ وَجُنُودُهُ بَغْيًا وَعَدْوًا حَتَّى إِذَا أَدْرَكَهُ الْغَرَقُ قَالَ آمَنْتُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا الَّذِي آمَنَتْ بِهِ بَنُو إِسْرَائِيلَ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ (90) آلْآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنْتَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ (91)}[يونس]. وعَنْ ابْنِ عُمَرَ – رضي الله عنهما - عَنْ النَّبِيِّ - صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ – قَالَ: " إِنَّ اللهَ يَقْبَلُ تَوْبَةَ الْعَبْدِ مَا لَمْ يُغَرْغِرْ ". الترمذي: 3537، حديث حسن. ومعنى " مَا لَمْ يُغَرْغِرْ ": ما لم تبلغ روحه الحُلقوم، ويوقن بالموت.

Уч вақтда тавба қабул бўлмайди. 1-умматни ер юзидан батамом йўқ қилиб юбориш азоби нозил қилинган вақтда. Аллоҳ таоло “Ғофир” сураси 84-85-оятларида марҳамат қилади:

فَلَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا قَالُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَحْدَهُ وَكَفَرْنَا بِمَا كُنَّا بِهِ مُشْرِكِينَ

Азобимизни кўрганларида: «Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига иймон келтирдик ва Унга шерик қилган нарсаларимизга куфр келтирдик», – дедилар. Улар азобни кўрганларидан кейингина ҳушлари жойига келди. Ўшандагина Аллоҳга иймон келтириб, сохта худоларини инкор қилдилар.

فَلَمْ يَكُ يَنفَعُهُمْ إِيمَانُهُمْ لَمَّا رَأَوْا بَأْسَنَا سُنَّتَ اللَّهِ الَّتِي قَدْ خَلَتْ فِي عِبَادِهِ وَخَسِرَ هُنَالِكَ الْكَافِرُونَ

Азобимизни кўрганларидаги иймонлари уларга манфаат бера олмас эди. Аллоҳнинг бандаларига жорий бўлиб келган суннати шу. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар. Аллоҳ таолонинг жорий этган суннати – одати, қоидаси бўйича, чорасиз қолдирувчи азобни кўргандан кейин қилинган тавба, келтирилган иймон қабул этилмайди. Шунинг учун фурсат борида иймон келтириб, амал қилиб қолиш керак.("Тафсири Ҳилол" китобидан).

2-қиёматнинг катта аломатлари зоҳир  бўлганда. “Анъом” сураси 158-оятида:

هَلْ يَنظُرُونَ إِلاَّ أَن تَأْتِيهُمُ الْمَلآئِكَةُ أَوْ يَأْتِيَ رَبُّكَ أَوْ يَأْتِيَ بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ يَوْمَ يَأْتِي بَعْضُ آيَاتِ رَبِّكَ لاَ يَنفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِن قَبْلُ أَوْ كَسَبَتْ فِي إِيمَانِهَا خَيْرًا قُلِ انتَظِرُواْ إِنَّا مُنتَظِرُونَ

Ўзларига фаришталар келишига, ёки Роббингнинг келишига, ёки Роббингнинг баъзи оятлари келишига интизор бўлиб турибдилар, холос. Роббингнинг баъзи оятлари келган кунда ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас. «Интизор бўлинглар, биз ҳам интизор бўлувчилармиз», – деб айт. Иймон келтирмай турганларнинг кимлиги, қайси замонга мансублиги эътиборидан уламолар ушбу оятни ўзига хос ва умумий таъвил этганлар. Агар ояти каримадаги «улар»дан мурод, бошқа оятларда зикр қилинганидек, Қурайш кофирлари бўлса, «фаришталар»дан мурод, бошқа оятларда зикр қилинганидек, қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қувватлаш ва тасдиқлаш учун талаб қилган фаришта бўлади. Чунки улар «Агар унга фаришта туширилса эди», – деганлар. Шунингдек, қурайш кофирлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳни кўрсатишларини ҳам талаб қилганлар. Шунга биноан, улар Аллоҳнинг Ўзининг келишидан ҳам умидвор эдилар. «Роббингнинг баъзи оятлари»дан мурод лол қолдирувчи мўъжизалардир. Шундай талаблар қилингани ушбу суранинг аввалги оятларида ҳам бир неча марта зикр қилинган эди. Агар ояти каримага умумий ҳолни эътиборга олиб таъвил бериладиган бўлса, «фаришталар»дан мурод ўлим фаришталаридир. «Роббингнинг келиши» – қиёмат кунининг қоим бўлиши; «Роббингнинг баъзи оятлари» – қиёмат аломатлари демакдир. Имом Бухорий ушбу оятнинг тафсирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш ўзи ботадиган жойидан чиқмагунча, қиёмат қоим бўлмайди. Одамлар уни кўрган чоғларида ҳаммалари иймонга келадилар. Бу эса олдин иймон келтирмаган бўлса, ҳеч бир жонга наф бермайди», – деганлар. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса чиққан пайтда ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхши касб қилмаган бўлса, бу иймони наф бермайди. Қуёш ўзи ботадиган жойдан кўтарилса, Дажжол қўпса ва ер ҳайвони чиқса», – деганлар. Чунки Қуръони Каримда келганидек, бундай иймон бефойдадир. Хоҳ бу дунёда бўлсин, хоҳ у дунёда бўлсин, Аллоҳнинг баъзи оятлари келганда, дунё тугаган бўлади. «Роббингнинг баъзи оятлари келган кунда ҳеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермас». Лол қолдирувчи мўъжиза-оят келганидан кейин иймон келтиришнинг нима фойдаси бор? Ўлим фариштаси жонини олишга келганда иймон келтиришнинг нима фойдаси бор? Қиёматнинг аломатларини кўргандан сўнг иймон келтиришнинг нима фойдаси бор? Агар улар мазкур нарсаларни кутаётган бўлсалар: «Интизор бўлинглар, биз ҳам интизор бўлувчилармиз», – деб айт». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Токи қуёш мағрибдан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Мағрибдан чиқиб, одамлар уни кўрганида, барчаси иймон келтиришади. Бу вақтда ҳеч бир нафсга унинг иймони манфаат бермас" дедилар. Сўнг оятни қироат қилдилар.(Бухорий ривояти).

3-ўлимга рўбарў келганда. Аллоҳ таоло “Юнус” сураси 90-91-оятларида марҳамат қилади:

وَجَاوَزْنَا بِبَنِي إِسْرَائِيلَ الْبَحْرَ فَأَتْبَعَهُمْ فِرْعَوْنُ وَجُنُودُهُ بَغْيًا وَعَدْوًا حَتَّى إِذَا أَدْرَكَهُ الْغَرَقُ قَالَ آمَنتُ أَنَّهُ لا إِلِهَ إِلاَّ الَّذِي آمَنَتْ بِهِ بَنُو إِسْرَائِيلَ وَأَنَاْ مِنَ الْمُسْلِمِينَ

Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди. Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар Аллоҳнинг амри ила қавмларини зулм ва истибдоддан озод қилиш учун Мисрни ташлаб чиқдилар. Орқаларидан Фиръавн ўз аскарлари билан қувиб кела бошлади. Йўлдан денгиз чиқиб қолди. Ҳамма, энди қўлга тушдик, деб ўйлади. Аммо Мусо алайҳиссалом «Аллоҳ ёрдам беради», – дедилар. Аллоҳ у зотга «Қўлингдаги асо билан денгизни ур!» – деб амр этди. Урган эдилар, денгиз иккига ёрилиб, йўл очилди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом бошлиқ қавм нариги томонга ўтиб олдилар. Бу ҳақида оятда: «Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик», – дейилмоқда. Ҳа, Аллоҳ таоло ўтказмаганида, ҳеч ҳам ўта олмас эдилар. «Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар». Улар мўминларни иймонларидан қайтармоқчи ва ўзларига қул қилиб олмоқчи эдилар. Улар Бану Исроилнинг изидан қувиб боравердилар. Фиръавн ва унинг қавми ҳаммалари денгиз ичига тушиб бўлганларида, Аллоҳнинг амри ила ажраб турган сув яна Аллоҳнинг амри ила аввалги ҳолига қайтди. Золимларни ғарқ қилди. Кофирларнинг бошлиғи Фиръавн эса: «Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди». Энди унинг ҳеч иложи қолмаган эди. Мулкидан ажраган эди. Ҳукмидан ажраган эди. Амалдорларидан ва аскарларидан ажраган эди. Ўлими муқаррарлигига ақли етганида кўзи очилди. Иймонга келди. Аммо бу фойда бермайди. Унга ва унга ўхшашларга бундай пайтда қуйидагилар айтилади:

آلآنَ وَقَدْ عَصَيْتَ قَبْلُ وَكُنتَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ

Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?!("Тафсири Ҳилол" китобидан) Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бандага ўлим ғар-ғараси келгунича Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади". Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat