Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мухим

00:00 / 19.06.2009 | eski savollar | 248
Хурматли Шайх хазратлари!Биз бир савол юзасидан Сизга мурожаат килмокчи эдик.Бугун биз Жума намози укийдиган масжидда Имом шундай маънода маъруза килдилар «Бир арокхур киши булган экан у хар куни арок ичаверар экан, кишлокдаги одамлар ундан безор булиб агар ичаверсанг сени жанозангни хам биз укимаймиз. Дер эканлар халиги одам бирибир ичаверар экан. Кунлар келиб халиги одам казо килибди. Шунда хотини бошка кишлокдан бир имом топиб жанозасини укитибди. Эртаси куни халиги имом туш курибди. Тушида халиги арокхур одам жаннатда юрган экан. Кейин имом мархумнинг хотинига тушуни айтиб нимага бундай булганини сураган экан. Хотини «Эрим хар куни ичар эди лекин кечкурун уйга келиб кийимларини ечиб мен шу кийимларни кийиб гунох иш килдим деб уларни ечиб куйиб худога тавба килар эди дебди.» Яна имом домла охирида шундай хам дедилар курдиларингми одам нима иш килишидан каттий назар жаннатга тушадими, дузахга тушадими буни Аллох билади, сен арокхурсан деб уларни устидан кулманглар дедилар. Лекин мен «Хадис ва Хаёт» китобингизнинг «Такдир» бобида умуман бошка нарсани укиган эдим. САВОЛЛЛАР1. Юкоридаги хикоя канака хикоя?2. Масжидда шундай хикояларни маъруза килиш керакми?3. УШбу хикояни хато томонларини узингиз айтиб берсангиз илтимос.4. Бизни туманда хозир тармокли маркетинг Тянь Шьи жуда ривожланиб кетди. Айникса диний илмлари куп булган одамлар хам шу ишга узларини уриб юборишди. Бизга хам келиб таргибот килишмокда. Буни хукми кандайлигини «Зикр ахлидан суранг» китобингизда хам чоп этилса чунки бизда хали интернет унча ривожланмаган. (Илтимос)ЖАВОБИНГИЗНИ УЧУН ОЛДИНДАН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳикоя тўқима ва уйдирма алжираш.2. Масжидда оят ва ҳадислар, мужтаҳид уламолардан келган ривоятлар асосида маъруза қилиш керак.3. Ҳикоянинг ҳаммаси хато.4. Бу гап эгаларига айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat