Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждада

15:04 / 17.03.2016 | odilbek | 6419

Ассалому алайкум! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” дeб 3 мартадан кўп айтилса зарари йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саждада “Субҳани роббиял Аллоҳ” эмас, балки “Субҳаана роббиял аълаа” дейиш суннат. Агар уч мартадан кўп айтсангиз зарари йўқ. Тоқ айтиш ҳам суннат. Рукуъда “Субҳана роббиял азийм” деб “ظ” билан айтилади. Шунда “Буюк бўлган роббим покдир” деган маънони билдиради. Мабодо “ظ”дан бошқа ўзбек тилида ишлатиладиган “з” ҳарфи билан талаффуз қилинса, маъноси “ашаддий душман бўлган роббим покдир” деган маънога айланиб қолади. Шунинг учун фуқаҳоларимиз: “араб тилидаги “ظ” ҳарфини талаффуз қилишга қийналган кишилар “Субҳана роббиял карийм” деса жоиз” деганлар. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat