Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шартномани бузилди: ким тугри йул тутди ?

00:00 / 19.06.2009 | eski savollar | 511
Корхонамиз водийдаги энг йирик корхоналардан бири хисобланади. Ишчилар моддий-маънавий куллаб кувватлаш максадида корхонамиз, банк ва савдо магазини истеъмол кредити беришни йулга куйдилар. Унинг тартиби куйидагича эди. Ходим корхона касаба уюшмасига ариза топширади. Навбати келгандан сунг магазиндан олшиши керак булган товарлар буйича савдо магазини мудири билан шартнома тузади. Шартномада товар номи ва унинг модели, сумдаги киймати курсатилади. Сунг касаба уюшмаси ходимнинг хужжатларини банкка такдим килади. Банк магазинга тегишли суммани утказиб беради. Корхона иш хаки хисоблаш булими тегишли тартибда ходимнинг ойлигидан ойма-ой ушлаб боради. Амакиваччам бу жараёндан хабар топгач (амакиваччам бу корхонада ишламайди.) мендан шу усулда 1 та телевизор ва 1 та ДВД олиб беришни илтомос килди. Ёрдам бериш максадида ишга киришиб, магазиндаги телевизор ва ДВД чет эл кисмлари асосида Тошкентда ишлаб чикарилганлиги ва жами пули тугрисида хабар бердим. Амакиваччамга маъкул келгач магазин мудири билан аник моделлар ва уларнинг кийматини курсатиб, 450000 сумга шартнома туздим. Товарни олишга келганда биз танлаган ДВД тугаганлиги, Тошкентдан кейинги сафарга олиб келиб беришини, хозирча телевизорни олиб кетишни айтдилар. Шу тарика "эртага келинг-индинга келинг" важларлар билан анча вакт утди. Ёрдам беришни максад килиб, бир неча сум кузда тутилмаган харажатларни амалга оширдим. охир окибат бошка модельдаги Хитой ДВДсини олиб келиб беришга ваъда бердилар. Хуп дедик, олиб келгандан сунг эса олдингига нисбатан 20000 сумга кимматлигини айтишди. Бу ДвДни олмай десам бу томондан Амакиваччам хар сафар учрашганда ДВДни сурайди, олай десам 20000 сум мени гарданимга. Магазин мудири ДВДни олиб кетаверинг топганизда ташаб кетасиз деди. Амакиваччамга 20000 сум кимматлигини айтмадим. Сабаби анча вакт утган эди. Магазин мудири мени куп овора килгани учун 20000 сумни арзимаган пул булсада (бундай холатда катта сумма хам булиши мумкин эди) узимнинг хисобимдан хам туламадим. Мен кандай йул тутдим ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яхши йўл тутмабсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat