Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

22:23 / 17.03.2016 | Рустам Алимов | 1498

Ассалому алайкум! Мен қайта ишлаб чиқарувчи заводга маҳсулот етказиб бераман. Охирги молимни олганда, улар мендан икки ой муддатга қарзга сўрашди. Лекин мана олти ой бўлдики улар ишлаб чиқарган маҳсулотини сота олмаяпти. Уларни мендан валютада ҳам қарзи бор эди, лекин мен молимни сўмда сотганман. Мен ўзим олиб келган молимга валютада бошқа харидор топдим ва маълум миқдорда сотдик. Ҳисоб китобга келганда улар валютадаги қарзни валютада сўмдаги қарзни сўмда ҳисоблашди. Лекин харидор билан муомалани мен қилдим. Маҳсулотга ўзим харидор топдим. Кейин уларга берган молимни қайтариб беришини сўрасам, улар менга “маҳсулотини сота олмаса қайтиб беришга келишмаганмиз” дейшди. Агар улар молни қайтариб беришса ва мен шу молимни валютада сотсам рибо бўлар эмиш. Шу тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар молни қайтариб беришса ва сиз шу молни валютада сотсангиз рибо бўлмайди. Уларнинг айтган гаплари нотўғри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat