Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маст кишининг тупиги

22:38 / 17.03.2016 | dunyodagi mexmon | 1137

Ароқ ичиб маст бўлган кишининг тупиги кийимга тeкса, кийимни бeнамоз қиладими? Жавоб учун раҳмат!


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нажосатни покловчи нарсалардан бири инсон оғзидаги сўлакдир. Ароқ ичиб, бир неча бор ютунганидан кейин оғиз покланади ва тупуги нажосат бўлмайди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздларида: “ароқ ичган киши уч бор сўлагини ичига ютса, оғзи ароқдан пок бўлади” деганлар. Чунки у кишининг наздларида сувдан бошқа суюқликлар ҳам нажосатни поклайди. У зотдан бошқалар эса, “ароқ ичган кишининг оғзи нопок бўлади” деганлар. Уларнинг сўзларига биноан тупуги ҳам нопокдир. Дирҳам миқдоридан каттаси кийимга тегса у билан намоз ўқиш жоиз эмас ва уни ювиб ташлаш вожиб бўлади. (Шарҳуннуқоя). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat