Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

19:27 / 18.03.2016 | Dilfuza Muzafar qizi | 1183

Ассалому алайкум! “Марфуъ ҳадис” деб қандай ҳадисга айтилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Марфуъ ҳадис” деб, сўз, феъл ва тақрирдан иборат бўлган, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбати берилган ҳадисларга айтилади. Яъни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар”, “Шундай қилганлар” ва “У зотининг хузурида шундай қилинганида инкор қилмаганлар” деган ҳадислардир. У ҳадиснинг санади саҳиҳ бўладими ёки саҳиҳ бўлмайдими, муттасил бўладими ёки мунқотиъ бўладими фарқи йўқ. Уламоларнинг баъзилари ҳадиснинг санадидан бирортаси ҳам тушиб қолмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етиб борган бўлса, “Марфуъ ҳадис” дейилади. Бундан “Мурсал бўлган, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги саҳоба тушиб қолган санадли ҳадислар муқибилидаги ҳадисдир” дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat