Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

АКИДАВИЙ МАСАЛАЛАР

00:00 / 20.06.2009 | eski savollar | 437
Ассалому алайкум мухтарам устоз!Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга изн бергайсиз:Саволларим асосан акийда бобига тааллуклидир:Зиёвуддин Ахмад Ал-Кумушхонавий (к.с) каламига мансуб «Жомеъ ул мутун» китобини мутолаа килдим. Бу китобда куплаб акоид китобларидан матнлар келтирилиб, шархлар хам берилган. Бу китобдаги айрим масалалар юзасидан савол пайдо булди: 1. «Узига вахий (таблиг) етиб бормаганлар узрли хисобланмайдилар. Уларга Аллох (ж.ж) акл берган. Дунёдаги барча яратилган мавжудот борки, Аллохнинг борлигига далилдир». Кахф сохиблари хам Аллохни узларининг акллари билан топишган, дейилибди. Яна «Анъом» сурасининг 76-79 оятлари далил килиб келтирилган. Устоз! Ахли фитратлар, уларнинг иймони, киёматдаги ахволари хакида хам китобларда турли хукмлар келганми? 2. «Гушти халол ва ейиладиган хайвонни сукиш куфрдир». Бундан мурод уша хайвонни билиб туриб «Сени узинг хам гуштинг хам харом» деб сукиш назарда тутилганми? Ёки кандай булса хам сукиш назарда тутилганми? (Куфрга хукм килиш кози ва шариат уламоларнинг иши албатта, факат тил офатларидан эхтиёт булиш учун билиб куймокчи эдим холос)3. «Жомеъ ул мутун» китобида суннат ва нафл намозлар тартиби билан келтирилган. Уларнинг ракаатлари хам батафсил берилган. Уша изохнинг охирида Хафталик нафл намозлар кисмида хам кунлик нафл ибодатлари курсатилган. Уларда укиладиган оятлар ва тасбехлар хам ёзилган. Мисол учун маълум хафта кунидаги нафл намозда (куни ёдимда йук) «Фотиха»дан кейин «Оятал курсий» ва «Ихлос» сураси 3 марта укилади. Бу тартиб хар хил келган, «Фотиха»дан кейин 100 марта «Ихлос» сураси укилади деган жойлари хам бор. Саволим шундан иборатки, нафл намозларида сураларни шундай куп ададда укиш жоизми? Бунга хам ажр бериладими? Намозда бир сурани биттадан ортик укиш мубох деган уламоларимиз хам бор экан. Ёки бу мубохлик фарз намозларига тааллуклими? 4. Куконлик бир ахли илмнинг туйда килган маърузаларини тинглаб туриб куйидаги сузларни эшитдим: «Муминни огзига суккан кофирдир». Расулуллох (с.а.в)ни хадислари бор, дедилар. Лекин хадисни айтмадилар. У киши айтмокчиларки, халкимиз орасида ачинарли булсада, «Огзингга фалоним» деб нихоятда кабих сукиш турлари бор. Маълумки, муъминнинг огзи хам калимаи тавхидни айтганлиги учун муътабардир, деб биламан. Уша кишининг сузлари кай даражада тугри. 4. Яна уша ахли илм киши «Урта уммат» хакидаги маърузаларида олим, муаллими соний ва файласуф Абу Наср Фаробий хакида куйидаги сузларни айтдилар: «Фаробий илми зиёда булиб кетганлигидан бизга пайгамбарнинг кераги йук деган сузни айтиб юборган». Бу гап кай даражада хакикатга якин.5. Якинда бир тарикатдаги биродарим билан тортишиб колдим. У киши мени нега уларни зумрасидан ажралиб колганимни сурадилар. Мен эса улар тарикат деб эргашаётган тоифага унча калбим мойил булмаганини, уларнинг шариатга зид айтаётган гапларини далил килиб, мен суннатга амал килиб, чин ва хакконий тасаввуфни кидирган эдим, лекин бу тарикатни сизларнинг тоифаларингиздан топмадим. Илм олишга рагбат йук, тортишув ва пирни макташдан бошка нарига утишолмайди, деб билганларимча у биродаримга насихат килдим. Лекин у биродарим мени шаръий далиллари билан келтирган мисолларимни кабул килмади (айникса казо намозлари ва илм олиш борасидаги). Факат пирни макташ, уларнинг дуоларини олиш кераклиги ва назарларини топиб колиш кераклиги хакида огиз купиртириб гапиришдан нарига утолмади. Узларига тарикатни нисбат берган купчилик мутаассиблик дардига чалинишган, яъни факат узлари билган акийда ва конун-коидаларга, пирлари айтган йул-йурикларга буйсунадилар, ислом уламоларининг фатволари, шаръий курсатмаларига эътибор беришмайди. Устоз сиздан илтимосим, "Мутаассиблик" ва унинг диндаги зарарлари хакида батафсил тушунтириб берсангиз. Ушбу саволимга жавобни иложи булса "Зикр ахлидан суранг" рисоласида босиб чикарсангиз. Шоядки хакикий тасаввуф билан сохтасини бошкалар хам билиб олишсин.ЖАвобларингиз ва кимматли вактингизни аямаганингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мен бу китобни ўқиганим йўқ. Ушбу гап бир масала бўйича қилинган ижтиҳоддир. Аммо биз билган китоблар ва уламоларнинг иттифоқи бўйича даъват етмаган киши аҳли фитрат бўлади ва узрли ҳисобланади.2. Бу гапни аввал учратганим йўқ эди. Сизнинг саволингизга жавоб ахтариб қилган ҳаракатлар ҳам фойда бермади. Кўплаб китобларда бу гап айтилмаган экан. Куфрга ҳукм қилиш ҳақидаги фикрингиз жуда ҳам тўғри. 3. Бу каби нарсалар суннатда ва катта уламоларнинг ижтиҳодларида йўқ.4. Албатта, бу нарса яхши эмас. Аммо уни қилганнинг куфри иккинчи саволингиздагига ўхшаш. Биз билган китобларда топилмади.4. Бошқа файласуфлар қотори Форобийда ҳам баъзи оғишлар бор. Аммо “бизга пайғамбарнинг кераги йўқ” деган гапни айтганини мен билмайман.5. Бу масалани “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобида баён қилганман.

Топ рейтинг www.uz Openstat