Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслахат беринг, маслахатга мухтожман

00:00 / 20.06.2009 | eski savollar | 1622
Ассаламу алайкум Шайх жаноблари! Илтимос маслахат берингНикох туйим булиб, турмушга чикдим. Келинлик уйимда кайнотам, кайнонам, турмуш уртогим ва мен яшар эдик. Аввалги 1-2 ойлари жуда чиройли ута бошлади. Мен илгари ишлар эдим. Шу боис турмушга чиккандан кейин хам ишламокчи булиб, турмуш уртогимга айтдим. Улар йук деб жавоб кайтардилар. Мен уларга туйдан кейин 800.000 сум карзим борлигини агар ишламасам ота-онамга кийин булишини айтиб рухсат сурадим. Шундан сунг бу гапларни кайнонамга айтиб, мени ишлашим учун рухсат берганларини айтдилар. Ишга катнай бошладим Шуни орасида уйда хар хил низолар чика бошлади. Кайнонам хама нарсадан айб кидирадиган, турмуш уртогимга шу айбларини айтиб уларни, менга булган муносабатларини ёмонлаштиришга харакат кила бошладилар. Буларнинг орасида мен хомиладор булиб колдим. Бу янгилик турмуш уртогим ва кайнонамга унчалик ёкмади. Туйимга 3ой булганида касалхонага тушиб колдим. Мен касалхонада ётганимда турмуш уртогимнинг мендан узоклашаётгани менга булган муносабати ёмонлашиб бораётганини сезиб онамга барча гапларни айтиб йигладим. Турмуш уртогим касалхонадан чикиб уйга кетишимни (онамни уйига) айтди.Кайнонам, эрим жудаям ёмон муносабатда булиб колишди. Кайнонам овкат килсам сени кулингдан ирганаман, иш килсам чала килибсан, уйким келиб рухсат сураб кириб кетсам эримга ёмонлар хуллас мени ёктирмай колишди. Буларни барини онамга айтиб куп йиглардим.Бир кун ишга кетган куним онам кайнонамни ва эримни олдиларига келиб (жон холатда) бор хакикатни айтибдилар. Яъни кайнонамга мени кизимни бунчалик хурлайсизлар у хам бировнинг боласи, хомиладор деб аччик аччик гапларни айтиб кайнонам билан бироз уришиб колишди. Онам кета туриб мендан утган булса узр, узр дея хайрлашиб кетибдилар Уйга келсам кайнонам эрим, кайнагачим мен билан гаплашмай, саломимга алик хам олмай, жим утиришар эди. Шундан сунг мен учу нута дахшатли кунлар бошланди. Зулм остида колдим. Эрим мени курса газаби кайнаб, урадиган, кайнонам каргаб, соатлаб уришадиган хаттоки кайнагачиларимни, эримни олдида обрусини тукадиган булиб колдилар. Хуллас зулмкорларни ичида яшай бошладим. Буларни орасида мен улардан кечирим сураб юравердим, эримни оёкларига йикилиб, йиглаб ката хато килиб куйганимни, Оллох учун кечиришларини сурадим.Буларни барчасига гувох булиб турган кайнотам «кизим булар сизни улдириб куйишади, яхшиси уйга кетинг хомилангиз юор, болани кийнаб юборасиз» деб отамни чакириб тушунтириб мени уйга жунатдилар ва ваъда бериб то шу бола тугилмагунча хеч ким хеч каерга бормайди, хеч ким ажрашмайди деб бизни жунатиб юбордилар. Орадан бир ой утди. Уйимизга махалладан кунгирок булди. Турмуш уртогим ажрашишга ариза берганликлари ва мен бунга розилигимни сураб махаллага боришни айтишди.Мен жуда кийин ахволда колдим. Яна кайтиб бориб яшайман дийман, лекин кайнонам агар у келса, мен кетаман, демокдалар. Узр сураб йиглаб кечирим сурасам хам сендака ярамас, кабих, хуллас ёмон гаплар билан хакорат килиб ташладилар.ъЭрим сандан норозиман деб такрор айтмокда. Агар ажрашишга рози булсанг манн сандан рози буламан, акс холда аёл урнида курмайман, сендан кунглим сувиган Дея такрорламокдалар.Саволим1. Шундай шароитда нима килай? Мен яшайман диман, узр сураяпман.2. Буларни бари мусибатми ёки банданинг бандага килаётган зулмими?3. Турмуш уртогим асло намоз укимайдилар. Мен хар намозимда уларга инсоф, менга сабр ва кечиришларини сураяпман. Бирга яшашга харакат килаверайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг барча ғамларингизга шерикмиз. Бўлиб ўтган гаплар жуда оғир. Аллоҳ сизга сабр, уларга инсоф берсин.1. Ҳозир қилаётганингиз тўғри.2. Булар банданинг бандага қилаётган зулми.3. Тўғри қилмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat