Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрдан талоқ сўраш ҳукми

00:00 / 21.06.2009 | eski savollar | 1095
Ассалам алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Бир дугона опажоним о'злари ийманиб со'ролмаган муаммолари ечимни сиздан со'раб беришимни илтимос қилгандилар . Масалалари қуйидагича, илтимос маслаҳатларизни аяманг:-Ассалам алайкум, Шайх Ҳазратлари! Сизу бизни яратган Аллоҳга ҳамду санолар бо'лсин! Аллоҳдан сизга фақат яҳшиликлар тилаб, ҳаққингизга дуодаман. Илмингизни бунданда зиёда қилсин, биз мумин/муминаларга бераётган ёрдамларингиз учун беҳисоб ажру савобларини ёг'дирсин!Сиздан со'рамоқчи бо'лган масалам, агар турмуш о'ртог'им мен истагандек киши бо'лмаса ундан талог'имни со'расам бо'ладими? Очиқроқ айтадиган бо'лсам, турмуш о'ртог'им о'зга дин эгасимаску, лекин диндан анча йироқда бо'лган мусулмонлардан. Ба'зи пайтлари жудаям қийналиб кетаман фикрларимиз, қарашларимиз бошқа бошқалигидан. Ичишлари, чакишлари ҳудди о'зга динлик до'стлари каби.. Дин борасида бирор маслаҳат, ёки ё'риқ айтсам аҳмоқ ёки ваҳобийга чиқиб қоламан, Аллоҳдан паноҳ! Кундалик намозлар уёқда турсин Жума намозига бормайдилар, Ҳайит намозларига ҳам мажбурим билан борадилар. Рамазон ойлари ҳам дилдан 30 кунлик эмас, ё'лига 3-4 кунлик... Аллоҳдан инсофни, иймонни со'райман ! Оила ишлари улар учун жудаям оҳирги о'ринда, уларга до'стлари , ко'ча ишлари билан банд бо'лиш афзалроқ. Жуда ҳам ко'ча одами. Ба'зилари оила муаммоларини айтганимга ва орада тушунмовчилик чиқиб келганидан калтак ҳам ейман, бу аҳвол фарзандларимга ҳам о'з та'сирини о'тказмай қо'ймайди, уларни келажакларидан, диллари вайрон бо'лишлигидан шулар билан биргаликда оилада диннинг у қадар ҳам мустаҳкам эмаслигидан уларни ҳам динга бефарқ бо'либ улг'айишларидан жуда ҳам ҳавотирдаман. Оталаридан юрак олдириб ҳам қо'йганлар. Мени намоз ёки Қуронимни вақтида о'қимаганлигим, ёки ҳижобимни нотог'ри о'раганлигим учун уришиб урсалар улардан мингдан рози бо'лардим.. Аммо динимизда эрлар аёлларини беҳудага уришликдан ҳам қайтарилганку аҳир.Турмуш ор'тогимни жудаям менга нисбатан қаҳрли, бефарқ деёлмайман. Жуда ко'п ко'ча ишларидан ортиб имкон топсалар минг зорланишалримиздан со'нг бирор жойларга олиб бориб турадилар, алҳамдулиллаҳ! Аммо орамиздаги шу каби қарама-қаршиликларни о'йласам қийналиб кетаман. Булардан ташқари интернетда бегона қизлар-аёллар билан суйюлиб суҳбатлашишни ҳам ёқтирадилар. Менга бу каби аҳволларни қабул қилиш ог'ирлик қилиб кетади.. О'зимни улар учун қанчалар садоқатли , покиза тутсам, улар ҳам о'з ҳаракатлари билан менга шу каби жавоб қилишларини жуда ҳам истайман.Турмуш о'ртогим учун ташқаридаги очиқ-сочиқ аёллар қизиқроқ туюлса, ко'ча ишлари муҳим саналаверса, шулардан келиб чиқиб, диндан йироқларда бо'лган кишимдан талог'имни со'раб олсам, Аллоҳ буюрса бошқа турмуш , буюрмаган бо'лса, аёл бошим билан фарзандларимни о'зим истагандек муҳитда вояга еткизсам, оиламни бузганимнинг ҳукми мен учун қандай бо'лади? Шу кунларгача Аллоҳ олдидаги бурчимни бажариб, оиламни сақлаб қолишга уриниб келмоқадаман. Аммо, бу ҳаракатларим билан кимга зарар, кимга фойда, кимга зиён қилаётганимни о'зим ҳам билмайман. Илтимос, менга то'г'ри ё'лга тушиб олишимга маслаҳатларизни аяманг.. Аллоҳ рози бо'лсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен учун сизнинг мактубингизни ўқишнинг ўзи оғир. Минг афсуслар бўлсинки, сиз айтган одамга ўхшаш тарбиясизлар орамизда анча бор. Сизнинг ғамингизга шерикмиз. Аммо биз доимо нима қилиб бўлса ҳам, оилани сақлаб қолиш тарафдоримиз. У одамни тўғри йўлга чақиришни давом эттиришни, бу ишда бошқа таъсири ўтадиган одамлардан ёрдам сўрашни тавсия қиламиз. Аммо соф фиқҳий маънода ариза бериб ажрашга ҳақлисиз. Бу сизнинг шахсий ишингиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat