Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннат намозларидаги қироат

11:38 / 24.03.2016 | Kamron | 1238

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт аъзолари, мeн бир домланинг маърузасида “суннат намозида овозни умуман чиқармай, пичирлаб ўқиш керак” деди. Мeн овозимни чиқариб ўқисам, ёнимдагилар “ичингда ўқи” дeйишаяпти, ичимда ўқисам қироат фарзку, нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттиришдир. Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни «овоз чиқариб қироат қилиш» деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитадиган даражада овоз чиқиши лозим экан. Овоз чиқармай қироат қилишнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир. Ўзи эшитадиган даражада бўлмаган нарса қироат бўлмайди. Ўзидан бошқа эшитадиган бўлса, ошкора қироат бўлиб қолади. Оғзини юмиб, хаёлида қироат қилиш умуман қироат эмас.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat