Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасидаи бурда

14:17 / 30.03.2016 | Sherali | 5178

Ассалому алайкум! Мeн бахтсиз ҳодиса туфайли икки ярим йилдан бeри оёқларим ишламай тўшакка михланиб қолдим. Бир жойда “«Қасидаи бурда»ни ўқитса оёққа туриб кeтади” дeб эшитдим. Уни кимга ўқитсам бўлади ва ўқувчисини топса бўладими? Илтимос мeнга ёрдам бeринглар. Саволим ноўрин бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ сиз каби тўшакка михланиб қолган кишиларга кунига энг ками мингтадан истиғфор айтишни тавсия қилар эдилар. Аллоҳ таоло “Нуҳ” сураси 10-11-12-оятларида марҳамат қилади: فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا 10. «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим». Нуҳ алайҳиссаломнинг тазарру ила зорланиб, ўз Роббига қилаётган нидоларидан кўриниб турибдики, у зот алайҳиссалом ўз қавм¬ларини турли усуллар билан динга чақирганлар. Келинг, у зотнинг ушбу машҳур нидоларини батафсил ўрганиб чиқайлик. «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим». Яъни «Тиним билмай, доимий равишда, кечасию кундузи дину диёнатга чақирдим». «Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқани зиёда қилмади». Мен уларни Сенинг динингга қанча кўп даъват қилсам, улар мендан шунча кўп қочдилар. Даъватим туфайли фақат уларнинг қочиши зиёда бўлди, холос. «Ва албатта, қачонки мен уларни Сен мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар...» Мен уларга «Келинглар, Аллоҳга истиғфор айтинглар, У Зот сизларни мағфират қилади», десам, улар гапимни эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, бошларини кийимларига буркаб олдилар. «...ҳамда бардавом бўлдилар ва ниҳоятда такаббурлик қилдилар». Улар ўз куфрларида оёқ тираб туриб олдилар ва мисли кўрилмаган катта такаббурлик қилдилар. «Сўнгра, албатта, мен уларни жаҳрий даъват қилдим». Махфий даъватим иш бермаганидан кейин, мен уларни очиқ даъват қилдим. Лекин бу ҳам фойда бермади. «Сўнгра, албатта, мен уларга ошкора ва яширин (даъват) қилдим». Шоядки, икковини бирга олиб борсам, фойда берса, дедим. Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларини Аллоҳ таолонинг динига даъват қилишда барча имкониятларни ишга солганлар. Аввал махфий, кейинроқ ошкора, охирида ҳам ошкора ва ҳам махфий даъват қилганлар. Шу билан бирга, уларни қизиқтириш учун, диндорликдан бу дунёнинг ўзидаёқ келадиган фойдаларни ҳам зикр қилганлар. Буни қуйидаги оятда кўрамиз: «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим». «Истиғфор»нинг луғавий маъноси «мағфиратни (гуноҳнинг кечирилишини) сўраш»дир. Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдиқлашидир. Умумий маънода эса истиғфор диндорликни ифода этади. Агар бу оятга амал қилсангиз... يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَارًا ۝ وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا ۝ 11. «Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир. 12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир. Буюк ватандошимиз имом Абул Баракот Насафий ўзларининг «Мадорик» номли машҳур тафсирларида ушбу ояти карима тафсирига қуйидаги қиссани келтирадилар: Ҳазрати имом Ҳасан Басрий ўз даврларида бир гуруҳ кишилар билан суҳбатлашиб ўтирганларида, бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилибди. Ҳазрати имом Ҳасан Басрий: «Истиғфор айтинглар», – дея маслаҳат берибдилар. Иккинчиси келиб, камбағалликдан, учинчиси фарзандсизликдан ва ҳоказо шикоятлар қилибдилар ва барчаларига «Истиғфор айтинглар», деган маслаҳатни айтибдилар. Шунда суҳбатдошлардан Робийъ ибн Субайҳ ҳазрати Ҳасан Басрийга мурожаат қилиб: «Эй Имом, сизга турли кишилар турли нарсалардан шикоят қилдилар, сиз эса ҳаммаларига бир хил жавоб бердингиз, бунинг боиси недур?» – дебди. Ҳазрати Имом бу саволнинг жавобига юқорида келтирилган оятларни ўқиб берибдилар. Мазкур оятда истиғфор билан ризқ бир-бирига боғлиқлигига ишора қилинмоқда. Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида қалб поклиги, диндорлик ва ҳидоятда юришдан ризқнинг мўллиги, фаровонлик ва серобчилик келиб чиқиши таъкидланган. Жумладан, «Аъроф» сурасининг 96-оятида: «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик», – дейилади. Шунга ўхшаш оятлар «Моида», «Ҳуд» ва бошқа сураларда ҳам бор. Демакки, қайси халқ Аллоҳ таолодан қўрқса, яхши амалларни қилса, адолат ва омонликни жорий қилса, Аллоҳ таоло у халқни ер юзида пешқадам қилиб қўяди. У халқ фаровонлик, тараққиёт ва бахтли ҳаётга эришади. Гоҳида Аллоҳдан қўрқмайдиган, иймонсиз халқлар ҳам фаровонликка етишиши мумкин, лекин бу синов учун бўлади. Кейинроқ ҳақиқий ҳолат зоҳир бўлиб, кўзга кўриниб турган фаравонлик ортидаги муаммолар ошкор бўла бошлайди. Бу Аллоҳ таолонинг Ўзидан қайтган, бандаларига юборган азобининг бошланиши бўлади.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/iymon/684-ato-suratidagi-man-etish

Топ рейтинг www.uz Openstat