Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккилантираётган ҳадис

19:38 / 30.03.2016 | Assalamu aalaykum | 1635

Ассалому алайкум! Мeн «ислом.уз» сайтининг «китоблар» бўлимида фақат Аллоҳ лаънатлаган нарсалар ёзилган китоб бор экан. Мeн унга кириб ўқисам адашмасам тагироғида қуйидагича ҳадис кeлтирилибди. Мeн иккиланиб қолдим “Бўяниб олгин-да, хотин киши икки нарса учун бўянади. Агар унинг эри бўлса, эри учун бўянади. Агар унинг эри бўлмаса, эрга чиқиш учун бўянади” мeн пастдаги ҳадисни шу eрига тушунмадим. Ахир аёл киши фақат эри учунгина бўяниши кeракку. Эрга тeгиши учун бўяниши кeрак бўлса, нима унда кeган совчи болани ҳар бири билан учрашувга чиқаётганида бўяниб чиқиш кeракми?
“Бир хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилиш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Нимага бўяниб олмадинг, сенинг эринг йўқми?”, дедилар. У: “Ҳа, эрим бор”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бўяниб олгин-да, хотин киши икки нарса учун бўянади. Агар унинг эри бўлса, эри учун бўянади. Агар унинг эри бўлмаса, эрга чиқиш учун бўянади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
Хотинларнинг эрга ўхшаб олганлари ва эркакларнинг хотинларга ўхшаб олганларини Аллоҳ лаънатлаcин!” (Абдурраззоқ, 4/7931; Ибн Ҳиббон, 13/5750).
Бошқа ривоятда бўяниб олмаган аёлдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байъат олмасдан қайтариб юборганлари нақл қилинади (Табароний, 22/20226-20227)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ عَيَّاشٍ، عَنْ عَطَاءٍ الْخُرَاسَانِيِّ قَالَ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تُبَايِعُهُ، فَقَالَ: «مَا لَكِ لَا تَخْتَضِبِينَ؟ أَلَكِ زَوْجٌ؟» قَالَتْ: نَعَمْ قَالَ: «فَاخْتَضِبِي، فَإِنَّ الْمَرْأَةَ تَخْتَضِبُ لِأَمْرَيْنِ إِنْ كَانَ لَهَا زَوْجٌ، فَلْتَخْتَضِبْ لِزَوْجِهَا، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَا زَوْجٌ، فَلْتَخْتَضِبْ لِخِطْبَتِهَا»، ثُمَّ قَالَ: «لَعَنَ اللَّهُ الْمُذَكَّرَاتِ مِنَ النِّسَاءِ، وَالْمُؤَنَّثِينَ مِنَ الرِّجَالِ» رواه عبد الرزاق “Бир хотин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга байъат қилиш учун келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Нимага бўяниб олмадинг, сенинг эринг йўқми?”, дедилар. У: “Ҳа, эрим бор”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бўяниб олгин-да, хотин киши икки нарса учун бўянади. Агар унинг эри бўлса, эри учун бўянади. Агар унинг эри бўлмаса, эрга чиқиш учун бўянади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: Хотинларнинг эрга ўхшаб олганлари ва эркакларнинг хотинларга ўхшаб олганларини Аллоҳ лаънатлаcин!” Юқоридаги ҳадисдан аёллар билан эркакларнинг қўллари бир хилда бўлиб туришдан қайтарилган. Аёллар эркаклар каби бўлмай, қўлларини ҳиннога бўяб олишлари айтилмоқда. Ундан сиз ҳозирги кундаги аёлларнинг юзини бўяшини тушунманг. Қолаверса эрга тегиш учун фақат совчи йигит билан кўришиш шарт эмас. Унинг вакиллари бўлгани ҳам эътиборга олинган. Ҳозирги кунимизда баъзи бир табиати бузуқ эркаклар тирноғини бўяб олса, уни ўзини аёлга ўхшатиб олганини эътиборга олишади-ю, лекин аёллар қўлларини ҳиннога бўяб олмасалар, ўзларини эркакка ўхшатиб олганларига эътибор беришмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat