Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уста асбоби

19:44 / 30.03.2016 | Xayrullo Asadov | 2500

Ассалому алайкум! Бир кишидан инсонлар фойдаланса, у инсон ҳам уларни бу амалини билсада уларга ёрдам бeрса. Яъни уста кишидан асбоб олиб, бузиб, олиб кeлавeрсада уста яна улардан бўлган зарарга қарамасдан асбоб бeравeрса. Қандай йўл тутилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Уста асбобини иккита қилиб қўйсин. Бирини ўзи ишлатади, иккинчисини сўраганларга беради. Шунда “Мааъуун” сурасидаги ваъиддан ҳам қутилиб қолади.  وَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. الَّذِينَ هُمْ يُرَاؤُونَ 6. Улар риё қиладиганлардир.  وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ 7. Ва мааъуунни ман қиладиганлардир. «Мааъуун»ни баъзи тафсирчилар закот, дейдилар, бошқалари эса хўжаликда керак бўлиб турадиган асбоб-анжомлар, дейдилар. Ислом сатхий, зоҳирий нарсалар дини эмас. Балки ихлос ва амал динидир. Ибодатлар ихлос билан бўлмаса, эгасини яхши ахлоқ ва омилларга бошламаса, ҳақиқий бўлмайди. Инсон тили билан «Мусулмонман», дейиши, Исломий амалларнинг баъзиларини адо этиши, масалан, намоз ўқиши ҳам мумкин, лекин ҳақиқий мусулмон бўлса, иймон аломатлари унинг юриш-туришида, муомаласида, гап-сўзида, ишида, одоб-ахлоқида – ҳамма-ҳаммасида кўриниб туради.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat