Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

06:26 / 02.04.2016 | Islom Buvamatov | 1008

Ассалому алайкум! Устозлар, намоз ўқишдан олдин азон айтиш шартми? Агар айтилмаса намоз макруҳ бўлиб қолмайдми? Мисол учун пeшин вақти 12:29 да бўлса, мeн қиём вақтини ўтказиб, намозимни азон билан ўқийманми ёки ният қилиб бошласам бўладими? Эркак кишига ипак ҳаром қилинган бўлса, ҳозирги кўйлак ва футболкаларда ипак қўшилган бўлса кийса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Азон суннати муаккада амал бўлиб, уни тарк қилиш макруҳи таҳримий. Шаҳарда яшовчиларга эса Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг "Маҳалламизнинг азони бизга кифоя қилади" деган гапларига асосан азонни айтмай ўқиса ҳам жоиз. Ипакдан ёстиқ ва тўшак қилса бўлади. Ҳанафийлар бошқа мазҳабларга хилоф равишда, шойи тўшакларга ижозат берадилар. «Чунки Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гиламлари устига ташлаб қўядиган ёстиқлари ипакдан бўлган. Иккинчидан, устига чиқиб ўтириш ўша нарсани хорлашдек гап», дейдилар ҳанафий уламолар. Жонли нарсаларнинг расми бор матодан кийим кийиш ҳаром, лекин ўшандоқ нарсанинг устига ўтириш ҳалол қилинган. Ипак масаласи ҳам худди шунга ўхшайди. Эркак киши арқоғи ибрисимдан (ипакдан), кўндаланги бошқа нарсадан бўлганни кийса бўлади. Бунинг далили қуйидаги ривоятдан олинган: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: إِنَّمَا نَهَى رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنِ الثَّوْبِ الْمُصْمَتِ مِنَ الْحَرِيرِ، فَأَمَّا الْعَلَمُ مِنَ الْحَرِيرِ، وَسُدَى الثَّوْبِ، فَلَا بَأْسَ بِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соф ипакдан бўлган кийимдан қайтарганлар, холос. Аммо белги учун ёки узун арқоқ учун ипак ишлатилган бўлса, ҳеч гап эмас». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган. Бу ривоятдан эса кийимлик мато тўқиш пайтида узун тарафига ишлатиладиган арқоқнинг баъзиси ипакдан қилинса жоизлиги келиб чиқмоқда. Чунки бунда ишлатиладиган ипакнинг миқдори жуда ҳам оз бўлади. Аммо кўндалангига ишлатиб бўлмайди, чунки у ҳолда ипак кўпайиб кетади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat