Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фатво

06:48 / 03.04.2016 | td83 | 1226

Ассалому алайкум! Яқинда бир китобда қуйидаги маънода ҳадис ўқиб қолдим: «Муфтий фатво бeрган бўлса ҳам қалбингдан фатво сўраб кўр» (Аниқ матни эсимда йўқ). Маъносига яхши тушунмадим. Агар, бир масала бўйича муфтий фатво бeрган бўлсаю, қалбда у фатвога қарши eчим бўлса, қалбдагиси тўғри, дeган маъно кeлиб чиқмайдими? Иложи бўлса, юқоридаги ҳадиснинг шарҳ қилиб бeрсангизлар, ёки шарҳи кeнгроқ кeлтирилган бирор манба(китоб)ни кўрсатишингизни илтимос қиламан. Раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: اخْتَصَمَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ زَمْعَةَ فِي غُلَامٍ، فَقَالَ سَعْدٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، هَذَا ابْنُ أَخِي عُتْبَةَ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ عَهِدَ إِلَيَّ أَنَّهُ ابْنُهُ، انْظُرْ إِلَى شَبَهِهِ، وَقَالَ عَبْدُ اللهُ بْنُ زَمْعَةَ: هَذَا أَخِي يَا رَسُولَ اللهِ، وُلِدَ عَلَى فِرَاشِ أَبِي مِنْ وَلِيدَتِهِ، فَنَظَرَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم إِلَى شَبَهِهِ فَرَأَى شَبَهًا بَيِّنًا بِعُتْبَةَ، فَقَالَ: هُوَ لَكَ يَا عَبْدُ، الْوَلَدُ لِلْفِرَاشِ وَلِلْعَاهِرِ الْحَجَرُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳумо бир ғулом ҳақида хусумат қилиб қолдилар. Саъд: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг акам Утба ибн Абу Ваққоснинг ўғлидир. У менга бу ўзининг ўғли эканлиги ҳақида васият қилган. Қаранг-а, унга ўхшайди», деди. Абдуллоҳ ибн Замъа бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу менинг укам. Отамнинг тўшагида унинг чўрисидан туғилган», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам разм солган эдилар, Утбага очиқ-ойдин ўхшашини кўрдилар. Сўнг: «У сенга, эй Абд! Бола тўшакка нисбат берилади. Зинокорга эса – тош!» дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар.("Кифоя" китобидан). Бошқа бир ривоятда: “Ундан пардалангин эй Савда” деганлар. Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола аслида Савда розияллоҳу анҳонинг укаси эканлигига фатво берилсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола кўпроқ Утбага ўхшагани учун Савда онамизга ундан пардаланишга буюрдилар. Яна бошқа бир ҳадисларида: عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله صلى الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat