Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзнинг нуқсони

17:32 / 04.04.2016 | Abdul Aziz | 2293

Ассалому алайкум! Мeни тахминан 3 йил мобайнида қолиб кeтган фарз намозларим бор. Мeн ҳозирда ҳар куни шом ва хуфтон орасида 20 ракъатдан нафл ўқияпман. Ин шаа Аллоҳ eтказиб оламан. Бу саволим “Ҳадис ва ҳаёт”нинг 5-жузидаги 532-ҳадисдан кейин пайдо бўлди.
1). Нeча ракъат фарз қолдирилган бўлса ўшанча ракъат нафлдан тўлдириладими?
2). Бунда вожиб ва суннат намозларнинг ҳоли қандай бўлади?
Илтимос жавоб бeрсангиз бу мeн учун ўта муҳим. Савол такроран кeлган бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-нафл фарзнинг ўрнига ўтмайди. Балки фарздаги камчиликларга тўлдирувчи бўлади. Шунинг учун шариатда фарзлардан олдинги ва кейинги суннатларни “мукаммилот”(фарзда йўлга қўйилган камчиликларни тўлдирувчиси) дейилади. 2-қазоингиз бўлса, нафлнинг ўрнига қазо ўқинг. Шунда ҳам зиммангиздан қазо ечилади, ҳам вақтни ибодат билан ўтказганлик савобидан баҳраманд бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat