Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жинс ҳақида

17:36 / 04.04.2016 | Zafarov Murodjon | 4091

Ассалому алайкум! Рибо мавзусида қарзнинг бир хил жинсда бўлиши таъкидланади. Шу жинс қандай таърифларга эга? “Умуман олганда олмани олмага, кумушни кумушга ва ҳокозоларни бир-бирига қарз сифатида бериб олиниши бир хил жинс” деб тушунамиз. Аммо бугунги кунда накд пул, электрон пул(перечисление), тўлов карталари ва ҳатто переводлар(ўтказма ва жўнатмалар) ҳам амалда ишлатилади. Бир қараганда бири моддий актив бўлса, бири номоддий. Яъни накд қўлдаги пулни нақдсиз пуллар билан бир хил жинс дейиш мумкинми? Билишимча сўм билан рубль бир жинс эмас экан. Иккиси ҳам қоғоздан, фақат номи бошқа. Ном асосми? Бу ерда жинс қаерда қолди? Ўзбек ҳам араб ҳам эркак бўлса, эркаги билан аёл, аёли билан бир жинс бўлавермайдими? Нотўғри мулоҳазалар қилган бўлсам узр сўрайман. Жинс тушунчасини шарҳлаб беришларингизни илтимос қиламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг фазли ва марҳамати билан бу умматга биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни муқриъ(Қуръон қироатини таълим берувчи), муфассир, ўз ҳадислари орқали шарҳловчи, фақиҳ, Қуръондан ҳукм олиб, фатво берувчи ва маслаҳатлашувчи, хулқларни тарбия қилиш учун мураббий қилиб юборди. Кейинчалик буларнинг ҳар бирини давом эттиришлари учун қироат имомлари, муфассирлар, муҳаддислар ва мужтаҳидларни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга меросхўр қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга бу соҳаларда етук бўлишларига дуо қилдилар ва ўзлари бир неча ҳадисларида ижозат ҳам бердилар. Бунга Ибн Аббос, Муоз ибн Жабал, Умар, Убай ибн Кааб розияллоҳу анҳумлар ҳақларига қилинган дуо ва кўрсатмалар далилдир. Ушбу силсила узлуксиз ҳозирги кунимизгача давом этиб келмоқда. Муфассирларга муфассирлар, муҳаддисларга муҳаддислар, фақиҳларга фақиҳлар, муршид мураббийларга муршид мураббийлар ўринбосар бўлиб келмоқда ва ин шаа Аллоҳ то қиёматгача давом этажак. Буни динимизда “санад”, “ижоза” дейилади. Агар бу нарса бўлмаса Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Ҳар ким дин борасида хоҳлаганини айтадиган бўлиб қолади”. Бу силсилага меросхўр бўла олмаганлар уларнинг берган ҳукмларига эргашишлари вожибдир. Уламолар “жинси икки хил” деган пулларни бир хил сувдан яратилган бўлсада, бири эркак жинсидан иккинчиси аёл жинсидан бўлган дейиш ҳам мумкин бўлади. Бу каби ҳукмларни чиқариш биз ва сиз каби оддий одамларнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat