Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ҳақида

16:16 / 07.04.2016 | Zafarov Murodjon | 2322

Ассалому алайкум! «Далаилул хойрот» иборасининг таржимаси қандай? Ушбу китобдаги саловотларни ўқишда тайин қилинган вақт ва кунлар аҳамиятлими? Ёки ўқувчи вақтига қараб, тартиб билан, кунига 2-3 та саловатни ўқиб юрса бўладими? Айрим «олим»ларнинг “ҳафтада бир ўқиб чиқиш шарт” деганлари ҳақиқатга яқинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Далаилул хойрот» ибораси “яхшиликка далолат қилувчи” деган маъносидадир. ўқувчи вақтига қараб, тартиб билан, кунига 2-3 та саловатни ўқиб юрса бўлади. Шариатимизда фарз, шарт, вожиб, суннат ва мустаҳаб деган сўзларнинг ўз мақомлари бор. Буларнинг барчаси Аллоҳ ва Унинг расули тарафидан белгиланадиган амаллардир. Худди “намоз ўқишга таҳорат шарт” дейилгани каби. У салавотларни ўқиш ҳар кимнинг ўз ихтиёрада. Мабодо бирор тариқат шайхи уни вазифа тариқасида буюрса ҳам юқоридаги фарз, шарт, вожиб, суннат ва мустаҳаблар даражасида бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat