Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Енги калта кийим

22:21 / 12.04.2016 | Husniddin | 1767

Ассалому алайкум! Биламизки, эр кишининг киндикдан тиззага қадар бўлган тана қисми аврат ҳисобланади. Иссиқ кунларда эса, одатда футболка ёки енги калта кўйлак кийилади ва шу ҳолатда (яъни енги узун бўлмаган кийим билан) намоз ўқиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ эмас. Бор енгини ишга тайёргарлик кўраётгандаги ҳолатга ўхшаб шимариб ўқиш макруҳ. Фиқҳий китобларнинг бирортасида енги калта кўлакдаги намознинг зикр келмаган. Лекин тақво юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек енги узун кўлакларда ўқиши афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийган кўйлакларини сифатлаган саҳобалар: “У зотнинг кўлакларининг енглари кафтларининг бўғимигача бўлган” деганлар. Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, ёзнинг кунларида ёш йигитлар бели(гоҳида ундан пастроғи ҳам) очилиб қолаётгани яхши эмас. У ҳолатда намози бузилиб қолиши ҳам мумкин. Умид билан намоз ўқисаю, қиёмат куни номаи аъмолида намознинг савоби бўлмаса, зиммасидан фарз соқит бўлмаса ундан ҳам ёмони бўладими? Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat