Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура

22:37 / 12.04.2016 | Abdul Aziz | 1529

Ассалому алайкум! 1. Нима учун ҳар бир намозда алоҳида-алоҳида зам сура бeлгилаб, доимий равишда шу зам сураларни ўқиса бўлмайди?
2. 4 ёки 3 ракъатли фарз намозларнинг биринчи 2 ракъатида зам сура ўқиб, кeйинги ракъатларда фақат “Фотиҳа” сурасини ўзини ўқиса бўладими? бу ҳолатни суннат намозларда ҳам қилса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1-Бунда бир сурани бошқа сурадан афзал, устун деб билиш фикри келиб чиқади. Бу эса “бундан бошқаси афзал эмас” деган фикрга олиб боради. Аллоҳ таоло каломига бундай фикрда бўлиш мутлоқ нотўғридир.
2-Суннат ва нафлларнинг ҳам ҳар ракъатида “Фотиҳа” сурасини ўқиши вожиб. Қолдирган одам саждаи саҳв қилиши вожиб. Фарз намозларидага 3-4-ракъатларда зам сура ўқиш вожиб эмас. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat