Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир хадис шархи

00:00 / 25.06.2009 | eski savollar | 793
Ассалому алайкум ва рахматуллохи баракатух Шайх жаноблари. Сизга Оллохдан илмизни зиёда килишини, дин учун килаётган сайи-харакатларизга Оллох узи ёрдам беришини сураймиз.Савол Шайх жаноблари якинда мен бир хадис билан танишдим. Хадиснинг матни куйидагича:Товус рахматуллохи алайхи Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят киладилар.Расулуллох с.а.в. даврларида, Абу Бакир р.а.нинг халифалик даврларида ва Умар р.а.ни халифаликларини аввалги 2 йилида одамлар хотинларини уч талок куйсалар бир талок хукмида булар эди. Кейинчалик одамлар шунга одатланиб хотинларини иддаларини кутмасдан бир жумлада уч талок куядиган булишганда, Умар р.а. халифаликларининг аввалги 2 йиллидан кейинги даврда ким хотинини уч талок куйса уч талок булади деб фатво чикардилар.Имом (Муслим) ва имом Ахмад ривояти.Ушбу юкоридаги хадис матни тулалигича араб тилидаги матнини сузма-суз таржимаси булмаслиги мумкин. Лекин хадисни узбек тилидаги таржимасини шахсан узим укиганлигим учун иложи борича эсда колганини ёздим. Хадис - Имом Шавконийнинг "Найлул-автор" китоби, 6-жуз, 230-бетидан.Хазрат Сиздан илтимос ушбу хадисни шархлаб берсангиз ва хадис кайси санаддан эканлигини айтиб берсангиз. Оллох узи хайирли ишларизда бардавом айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исҳоқ ибн Иброҳимдан, Муҳаммад ибн Рофеъдан, Абдурраззоқдан, Маъмардан, Ибн Товусдан, У отасидан, Ибн Аббосдан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакрнинг ва Умарнинг халийфалигини икки йилида уч талоқ бирталоқ эди. Бас, Умар ибн Хаттоб, албатта, одамлар ўзлари учун шошилмаслик бор ишда шошиладиган бўлиб қолишди. Агар уни улар учун ўтадиган қилиб қўйсак эди, деди ва ўтадиган қилди”.Муслим ривоят қилган. Санади зикр қилинди. Шарҳи таржимасида турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat