Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиб диний илм ўрганиш

14:35 / 13.04.2016 | Nazirjon Yusupov | 1160

Ассалому алайкум! Мен барча диний илмларни барчасини фақат Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг қаламларига мансуб бўлган китоблардан ўқиб ўрганаман (Албатта бу китоблар Қуръон ва ҳадис китоблари асосида ёзилган). Ҳаётда бирор масалага дуч келсам, шу ўқиганларим асосида ўзимга хулоса чиқараман ва яқин қариндошларимга ҳам тушунтираман. Чунки, биз томондаги домлаларга диний савол бериб, улардан оладиган жавобларга унчалик қониқмайман.
Яқинда мен “ислом.уз” сайтидан «Устози китоб бўлганларга китобий мактуб» деб номланган мақолани ўқиб қолдим. Ундаги бир жумла мени қаттиқ ташвишга солди. Яъни “Ҳақиқатда китобларнинг ўзигагина чекланиш энг катта бало, энг катта офат, устоз шогирд анъанасидан юз ўгиришдир”. Мени шу юқорида айтиб ўтган ишларим ушбу мақолага тўғри келмайди. Мен нима йўл тутсам бўлади? Жавобингиз учун раҳмат.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

У мақолада устозсиз китоб ўқиб, китобнинг соҳибларининг кимлигидан бехабар ҳолда фатво берадиган” бўлиб олганлар назарда тутилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat