Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи саҳв вожиб бўлмайдими?

19:55 / 15.04.2016 | Azizbek | 1230

Ассалому алайкум! Бизнинг масжидимиз имоми хуфтон намозларида “Фотиҳа” сурасидан кeйин, зам сура олдидан кўпроқ сукут сақлаб қоляптилар. Яъни 1 рукн(3та такбир)дан кўп миқдорда. Шундай ҳолларда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар намоз рукнларидан бирор рукнни эсдан чиқариб кечиктирса, саждаи саҳв қилади. Мисол учун намозни бошлаб сано дуосини ўқигандан сўнг қироатни бир рукнни адо қилиш миқдорича ўқимай кечиктирса ёки қироатни қилиб бўлиб, рукуъ қилишни кечиктирса, ёйинки биринчи ракатни ўқиб бўлиб, сажда қилгандан сўнг иккинчи ракатга туришни бир рукн адо қилиш миқдорича кечиктирса ва шу каби рукнларни кечиктириш сабаби билан саждаи саҳв қилинади. Бир рукн уч тасбеҳ ёки бир оят узун ва ё уч оят қисқа миқдорича белгиланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat