Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асал аричилик

20:04 / 15.04.2016 | freeman | 2509

Ассалому алайкум! Ҳрматли зикр аҳли, бўш вақтимда асаларичилик билан шуғулланаман. Асал ари шифобахш асал беради, унинг ҳатто чақиши ҳам инсонга фойдаси бор экан. Лекин асаларичилик иши тадбирлари бўйича, эркак асал ариларни  бирма-бир тутиб ўлдираман, уруғ очиб чиқмоқчи бўлган эркак арилар уруғининг бошини кесаман. Айрим аричалар мени чақиб, ўзи ўлиб қолади, айримларини чақмасин деб ўлдириб қўяман. Бу ишларни асаларичилик иши тақозо этади. Агар шундай қилинмаса, эркак арилар кўпайиб, асални кўп истеъмол қилиб, ўз оиласини таназзулга олиб келиши мумкин ёки асал арилар кўпайиш асносида қочиб, чиқиб кетишлари мумкин. Бундай ариларни ўлдиришим гуноҳ бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислоҳ мақсадда бўлгани учун гуноҳ эмас. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 29-оятида марҳамат қилади: هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الأَرْضِ جَمِيعاً ثُمَّ اسْتَوَى إِلَى السَّمَاء فَسَوَّاهُنَّ سَبْعَ سَمَاوَاتٍ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир. Ер юзидаги барча нарсанинг инсон учун яратилгани ҳақидаги хабар инсонни улуғлашдир. Модомики, Аллоҳ бу дунёдаги ҳамма нарсани инсон учун яратган экан, демак, инсон ҳамма яратилганларнинг улуғидир. Ер юзида инсондан улуғ махлуқ йўқ. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифасидир. Махлуқотлардан бирортаси инсондан устун бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарсалар инсон учун, инсоннинг саодати учун бўлиши керак.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat