Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат ҳақида

20:12 / 15.04.2016 | Oddiy yigit | 2989

Ассалому алайкум! Ёз кунларида таҳоратда оёқларимни оёқ кийимим устида ювиб, уни кийиб оламан. Яъни оёқ кийимим таҳорат суви билан шалоббо бўлган ҳолатда. Таҳоратда ишлатилган сув нажосат эканлигини ўққиб қолдим. Саволим: юқоридаги ишим тўғрими? Ёки оёқларимни оёқ кийимимга сув тeкказмасдан ювиб, қуритиб, кeйин кийишим кeракми? Шу ҳолатда оёқни қуритмасдан кийса ҳам бўладими? Таҳорат пайтида кийимга бироз сув сачраб тeгишичи? Албатта бундан сақланишга ҳаракат қиламан, лeкин бошга масх тортаётганимда баъзан тeгиб кeтади. Бундай кийим билан намоз ўқиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳоратда ишлатилган сув ўзи пок, аммо ҳадасдан поклай олмайди (яъни, бетаҳорат одам у сувда таҳорат қилса, таҳоратли бўла олмайди), лекин ҳубусдан (яъни, нажосатдан) бу сув билан покланиш мумкин. Буларга таҳоратдан тушган сувлар киради. Баъзан таҳорати бор одам ҳам таҳорат қилади. Шундаги ишлатилган сув ҳам, ғуслдан тушган сув ҳам оби мустаъмал, яъни ишлатилган сув, дейилади ва уларнинг ҳукми таҳоратсизликни кетказиш учун ишлатилган сувнинг ҳукми билан бир хилдир. Яъни, ўзи пок, аммо ҳадас(яна таҳорат қилса, покламайди)дан поклай олмайди. Буларга ўсимликлардан сиқиб чиқарилган сувлар ҳам киради. Мисол: гул суви, қовун шарбати. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat