Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб

07:59 / 17.04.2016 | Zafarov Murodjon | 1208

Ассалому алайкум! Менга таниш кишилардан бирининг антиқа одати бор. У киши ким вафот этди, маъракаси қачон, ким касал, айни вақтдаги аҳволи, хуллас хуш ва нохуш хабарларни алоқаси бор одамга ҳам ёки йўққа ҳам телефонда айтадиган одати бор. Бу ишни катта иштиёқ билан бажаради. Бу инсонга қай йўсинда насиҳат қилган афзал?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِقَبْرَيْنِ فَقَالَ: إِنَّهُمَا لَيُعَذَّبَانِ وَمَا يُعَذَّبَانِ فِي كَبِيرٍ، أَمَّا أَحَدُهُمَا فَكَانَ لَا يَسْتَتِرُ مِنْ الْبَوْلِ، وَأَمَّا الْآخَرُ فَكَانَ يَمْشِي بِالنَّمِيمَةِ ثُمَّ أَخَذَ جَرِيدَةً رَطْبَةً فَشَقَّهَا نِصْفَيْنِ فَغَرَزَ فيِ كُلِّ قَبْرٍ وَاحِدَةً، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ لِمَ فَعَلْتَ هَذَا؟ قَالَ: لَعَلَّهُ يُخَفَّفُ عَنْهُمَا مَا لَمْ يَيْبَسَا Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Улар катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири пешобидан сақланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса», дедилар». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда мусулмон инсон нажас нарсалардан, ҳатто бавл қилганида сачраши мумкин бўлган томчилардан ҳам ўзини жуда эҳтиёт қилиши зарурлиги ҳақида сўз бормоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобалар билан кетаётиб, иккита қабр ёнидан ўтдилар ва ҳаммага эшиттириб, дедилар: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар». Яъни, ушбу икки қабрда ётган икки одам азобланмоқда. «Улар катта нарсада азобланмаяптилар». Яъни, икковларининг қабрда азобланишларига сабаб бўлган нарса одамлар назарида катта нарса эмас. Кишилар уларга эътибор бермай, одатланиб қолганлар. «Улардан бири пешобидан сақланмас эди». Яъни, бавл қилганда ўзига сачраса, бавл қилиб бўлгандан сўнг пешобдан қолса, эътибор бермай кетаверар эди. Қолган пешоб баданига ёки кийимига томадими, иши йўқ эди. «Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди». Яъни, одамларнинг гапини бир-бирига ташиб, уларнинг орасида низо чиқишига сабаб бўлар эди. Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, мазкур икки нарса одамлар назарида арзимас нарсага ўхшайди. Ҳолбуки, Аллоҳнинг ҳузурида улар жуда ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу икки ишга мубтало бўлган икки киши қабрида азоб чекмоқда. «Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар». Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапларни айтиб бўлганларидан сўнг хурмо дарахтининг ҳўл шохини олиб, иккига бўлиб, қабрларга биттадан суқиб қўйдилар. Бу ишни кўриб турган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алай¬ҳи васаллам бу каби ишларни бир ҳикмат ила қилишларини саҳобаи киромлар яхши билар эдилар. Қабрнинг устига ҳўл шохни суқиб қўйиш биринчи марта бўлаётганидан бу иш нима ҳикмат юзасидан қилинганини тушуна олмай, сўрашди. «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса», дедилар. Яъни, шоядки, ушбу ҳўл шохлар қуригунча икки қабрдаги азобланаётган икки бандадан азоб енгиллаштирилса, деб айтдилар. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрда бўлаётган нарсани ҳам билишлари. 2. Қабр азобининг ҳақлиги. 3. Пешобнинг нажас эканлиги. 4. Чақимчиликнинг ҳаромлиги. 5. Пешобдан тўла тозаланмаслик каби гуноҳларга ҳам ўлимдан кейин азоб бўлиши. 6. Баъзи уламолар бу ҳадисни далил қилиб, «Қабрда хўл ўсимлик турса, тасбеҳ айтиб туради, қабр эгасига фойдаси етади», деганлар. Имом Бухорийнинг ривоят қилишларича, саҳобалардан Бурайда ибн ал-Ҳусойн ўз қабрларига хурмонинг иккита ҳўл шохини суқиб қўйишни васият қилган эканлар. 7. Баъзи уламолар яна шу ҳадисни далил қилиб: «Қабр устида Қуръон тиловати мустаҳабдир, чунки ҳўл шохнинг тасбеҳи туфайли азоб енгиллашганда, Қуръон қироати ила енгиллашмайдими?!» деганлар. 8. Баданга ва кийимга теккан нажосатни дар¬ҳол кетказиш лозимлиги. 9. Ўлганларнинг азоби тирикларнинг баъзи амаллари ила бир оз енгиллашиши мумкинлиги. Бу ҳадиси шарифга доимо амал қилишимиз зарур. Қазои ҳожат вақтида эҳтиётлик билан пухта тозаланиш лозим. Қабр азобига сабаб бўлувчи чақимчиликдан ҳазар қилайлик. Қабр азоби борлигини ўйлайлик, доимо пок бўлишга интилайлик!(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолар: “Ўзгаларнинг ошкор бўлиши айб саналадиган ёки ҳижолат бўладиган ҳолатларини етказувчи ҳам ҳадисдаги чақимчилар сафига киради” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat