Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китоблар дастурхони

06:24 / 19.04.2016 | Jobir_1977 | 2678

Ассалому алайкум! Устозлар сиздан бир ҳолатга ойдинлик киритишингизни сўрайман: Маҳалламизда бир аҳли илмни (маҳаллада имом) рус миллатига мансуб қўшниси қўй сўйиб чақирибди. У киши қўни-қўшнилар билан бирга кириб таомланган, хонадон эгаси зиёфат охирида Қуръон ўқиб, дуо қилишини сўрабдилар. Домла Қуръон ўқиб, «Раббанағфир ланаа вали ихвааниналлазиийнаа…» дуосини ўқиб, ўша манзилда ўтган мусулмонлар ҳаққига, аҳли байтнинг ишларига (аммо хонадондан ўтганларга савоб бағишламаган) барака сўраб дуо қилганлар. Бу воқеадан кейин баъзилар ўша кишини “нотўғри иш қилди” деб танқид қилишди. Шу сабаб у киши менга «сиз шайх Ҳазратларининг шогирдларидан сўраб беринг, мен интернетни билмайман» дедилар. Шу ҳолатларда нима қилиши керак эди? Бизнинг маҳаллада рус ва кореецлар бор, бу каби ҳолатлар яна такрорланиши мумкин. Жавоб учун раҳмат. Илмларингиз зиёда бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўйни мусулмон киши сўйган бўлса, унинг гўшти ва ундан тайёрланган таом ҳам ҳалол бўлади. Ўзга дин вакилларининг таомларидан ейиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа дин вакиллари тайёрлаган таомларни еганлар. Домла уларни ҳидоят топишларини сўраб қилган дуолари ҳам жоиз. Мабодо шунга ўхшаш ҳолат яна такрорланса, зиёфат эгасидан шу шартларга амал қилишини талаб қилиш керак. Яъни сўйган ҳайвонини мусулмон сўйиши, уйда сўйдирадими ёки бозордаги мусулмон қассобдан олиб келадими фарқи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло “Анъом” сураси 121-оятида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Тайёрлаган таомларига ўзлари ейишга одатланган, лекин шариатимизда ҳаром қилинган нарсаларни қўшмаслиги керак. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 173-оятида: إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўч¬қа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қил¬ди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Дуо қилишда Аллоҳ таолодан уларга ҳидоят бериши сўраб дуо қилиши, куфрда ўтганлиги аниқ бўлганларга истиғфор айтмаслиги керак бўлади. Аллоҳ таоло “Тавба” сураси 113-оятида: مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُواْ أَن يَسْتَغْفِرُواْ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُواْ أُوْلِي قُرْبَى مِن بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ Набийга ва мўминларга мушриклар учун, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар олов соҳиблари экани аён бўлганидан кейин мағфират сўрашлари дуруст эмасдир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat