Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждаи саҳв

09:52 / 19.04.2016 | Jobir_1977 | 1230

Ассалому алайкум! Устозлар, 1-бир киши тўрт ракъатли намозда имом икки ракъат ўқиб, адашиб, салом берса, қавм тасбеҳ, яъни “Субҳаналлоҳ, Аллоҳу акбар”дан бошқа масалан: «намозимиз икки ракъат бўлиб қолди» ёки «икки ракъат қолиб кетди», «фалончи ака адашдингиз» каби сўзлар билан ҳам огоҳлантирса бўладими? У киши шу огоҳлантиришни эшитиб, ўрнидан туриб, учинчи ва тўртинчи ракъатни ўқиб, охирида саждаи саҳв қилса, намози дуруст бўладими?
2-Инсонга кўз тегса қандай муолажа қилишни эшитганман. Аммо чорва молларига кўз тегсачи? Шариатимизда бу кабиларга ҳам ечим борми? Савол қўполроқ берилган бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-«намозимиз икки ракъат бўлиб қолди» ёки «икки ракъат қолиб кетди», «фалончи ака адашдингиз» каби сўзлар билан ҳам огоҳлантирса бўлмайди. Бу сўзлар билан ўша гапни гупирувчининг намози бузилади. У киши шу огоҳлантиришни эшитиб, ўрнидан туриб, учинчи ва тўртинчи ракъатни ўқиб, охирида саждаи саҳв қилса, ҳамманинг намози бузилади. 2-инсонга кўз текканда қилинадиган муолажаларни уларга ҳам қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat