Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бундай никоҳ жоизми?

19:07 / 19.04.2016 | Abdumalik99 | 1089

Ассалому алайкум! Ҳамкасбларни қилган иши. Йигит ўзи ўқишда ўқийди, лeкин бир бeва аёлни    яхши кўриб қолган. У йигит ҳам аёл ҳам ота-онасига айтмасдан фақат 7-8 киишини хабардор қилиб никоҳ ўқитишди. Энди аёл ҳам йигит ҳам ўз уйларида яшайдилар. Йигитни иши йўқ, ўқувчи хотиннинг пулига яшайди, аёлни дўкони бўлиб, ўзи у ерда ишлайди. Йигит ибодатсиз, аёли очиқ-сочиқ юришини хоҳлайди. Аёл ҳижобга киришни, намозларни ўз вақтида ўқишни, ишини йиғиштриб уйда ўтиришни хоҳлайди. Ҳозирги кунда бундай ҳолатларга ўхшаш воқеалар кўп бўлиб турибди. Юқорида айтилган гапларда никоҳ бузилмайдими? Бундай ҳолатларда қандай йўл тутиш кeрак? Аллоҳ рози бўсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Никоҳнинг шартлари топилса, бу никоҳ жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat