Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жоиз эмасми?

20:19 / 19.04.2016 | Xolisxon | 1226

Ассалому алайкум! Аёл киши фарзандли бўлганда 40 кун чилла вақтида уй ишларини (яъни ошхонада қилинадиган ишлар ёки шунга ўхшаш ишлар, тозалаш ишлар) қилса аёл кишида ҳайз(нифос) вақти бўлгани учун ҳаром бўладими? Овқат қилиш, идиш ювиш мумкин эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Йўқ ҳаром бўлмайди. وَعَنْهَا قَالَتْ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم نَاوِلِينِي الْخُمْرَةَ مِنَ الْمَسْجِدِ، فَقُلْتُ: إِنِّي حَائِضٌ، فَقَالَ: إِنَّ حَيْضَتَكِ لَيْسَتْ فِي يَدِكِ فَنَاوَلْتُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Масжиддан «хумра»ни олиб юбор», дедилар. «Ҳайзлиман», дедим. У зот: «Ҳайзинг қўлингда эмас», дедилар. Бас, олиб бердим». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: «Хумра» – бу хурмонинг баргидан қилинган кичик жойнамоз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан масжиддаги кичик жойнамозни олиб беришни сўраганлар. Оиша онамиз ҳайзли эканликларини эслатиб, узр айтганлар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Ҳайзинг қўлингда эмас», деганлар. Яъни бу, олиб берсанг бўлаверади, деганлари эди. Шундан сўнг Оиша онамиз жойнамозни олиб бердилар. Кўриниб турибдики, Оиша онамиз масжидга кирмаганлар. Фақат масжидга қўлларини узатиб, жойнамозни олиб берганлар. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиб юбор, дейишларидан ҳам тушунсак бўлади. Айниқса «ҳайзинг қўлингда эмас» деганлари мазкур маънога очиқ-ойдин далолат қилиб турибди. Бу, сенинг ўзинг ҳайзлисан ва масжидга кира олмайсан, аммо қўлинг ҳайзли эмас, уни масжидга киргизсанг бўлаверади, деганларидир. Маълумки, Оиша онамизнинг ҳужралари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ёпишган эди. Шундан остона ёки туйнукка яқин турган жойнамозни қўлни узатиб олиш мумкин бўлган. Бу ҳадисдан ҳайзли аёл қўлини масжид ичига узатиб, бирор нарсани олиши мумкинлигини билиб оламиз.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat