Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махси муддати ҳақида

15:00 / 20.04.2016 | Toxtapolat | 1052

Ассалому алайкум! Маҳсини оёққа кийиш муддати белгиланганми ёки исталган пайтда таҳорат олиб кийса бўладими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исталган вақтда таҳорат олиб кийса бўлади. Махсига масҳ тортиш кичик бетаҳорат кишига жоиздир. Fусл вожиб бўлган одамга эмас. Унинг фарзи болдирдан пастга қўлнинг уч бармоғи миқдорида чизиқ тортишдир. Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир. Бунда бетаҳоратлик етишидан аввал иккиси тўлиқ таҳорат ила кийилган бўлиши шарт. Бу шарт тахтакачга қўйилмайди. Тахтакач тушиб кетса, ҳечқиси йўқ. Аммо тузалиб тушса, бундан мустасно. Оёқни тўсиб турувчи нарсадан бошқа фақат тахтакачгагина масҳ тортилади. Масҳнинг муддати бетаҳоратлик етганидан бошлаб муқимга бир кечаю бир кундуз. Мусофирга уч кечаю уч кундуз.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat