Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслаҳат сўрайман

00:00 / 28.06.2009 | eski savollar | 1994
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймСиздек илимли зодларни коъпайтириб юртимизга манфаът бераётган, мусулмон жамоаларини тоъғри ёълга муяссар қилаётган, ҳатто но мусулмон боълган ҳалқларга ҳам ислом одоби ила нур бераётган оламларни тарбияловчи якка Аллоҳга ҳамду саноларнинг чэксизи боълсин. Олимлар пайғамбарнинг мерошоърларидур деган зоди бобарокот соллоллоҳу алайҳи вассаламга Мақомул Маҳмуд боълсин. Ҳазратим каминани ақлу айланаси сизнинг улуғ ҳизматларингизни самарасидан бири боълмиш китобларингизни оъқиб улғаймоқда десам муболаға боълмайди иншаоллоҳ.Оъзим илим талаб қилишни ният қилганман, унверситетда тариҳ ёъналиши боъйича оъқимоқдаман. Ниятим бу ерни тамомлаб ислом олигоҳларидан бирига кириш. Лекин бу ёълда сабримни иккилантирадиган даражадаги масалаларга дуч келмоқдаман. Биринчи навбатда васваса. Буни енгиш учун маслаҳату фатволарингиздан фойдаланмоқдаман, бошқа масалада эса қийналиб қолдим. Жумладан коъплар энди сени ёшинг катта боълиб қолди Қуръони Каримни ҳам энди бир порасини ёдлабсан, илимли одамлар қадимдан 9-10 ёшларидан Қуръонни, ҳадиси мутаҳҳарани ёд олганлар, сен буларни ёд олгунингча ёшинг қириққа яқинлашиб қолади, уй роъзғор бола-чақага ким қарайди, ундан коъра яхши иш топиб пул тоъплаб фарзанд коърсанг уни ёшлигидан илимли қилишга сарифла деган гапларни айтишмоқда. Айтмоқчи ёшим 24 да, уйланганимга бир йил боълиб қолди ҳали фарзанд коърганимиз ёъқ, текширувлар натижаси иккимизда ҳам айтарли ёмон нарса ёъқлиги, органисм таёрлиги ҳақида айтмоқда. Лекин Аллоҳ таолони иродаси-кутмоқдамиз. Шуни айтиш жоиз боълса оддий нарсалар бошимни айлантириб қоъймоқда. Оиламизда илмлилар ёъқ. Собиқ тузумнинг асоратлари ҳали ҳам бор. Ҳонадонимизда 9 кишидан биргина ман намоз оъқийман. Қолганларга даватда кучим етмаяпти. Аммо аёлимни оъргатмоқдаман. Яқин қилиб айтганда шу масала боъйича насиҳат қилсангиз иншаоллоҳ маслаҳатингизни амалга қоъяр эдим. Камина диний шерлар ёзиб тураман, сизга атаб бир шер ёзган эдим, бу шерни бир киши сизга етказиб қоъяман деб олганига анча боълди. Аммо оъша инсонни ҳалигача учратганим ёъқ. шу туфайли арзимас қалам қорасини сизга баҳшида қиламан, қимматли вақтингизни дариҳ тутмасдан оъқиб баҳо берсангиз бошимиз коъкга етарди, иншаоллоҳ. Сизга узоқ умур, ҳамда дуоингизни олишни Аллоҳ таолодан соъраб дуо қиламан. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.Музаффар Зода Муҳаммад Зода.  Шайхим бизга коъп фатволар берингОлим десам сизни боълмайди ажабИслом деган гулни дилларга терингБилмимиз саралаб, илмга қарабШайхим бизга коъп фатволар берингАллоҳ сиздан рози боълсинда эй воҳЁмон ёъллардан эттингиз огоҳЯна бизга оъзингиз боълиб ҳайриҳоҳШайхим бизга коъп фатволар берингОъқиб оърганяпмиз китобларизниЖон куюб айлаган ҳитобларизниЯна оърганайлик одобларизниШайхим бизга коъп фатволар берингКоъп йиллар эзилдик кимлар қоълидаШахид боълди коъплар ҳақни ёълидаЭнди кимлар чиқмоқда ислом тоънидаШайхим бизга коъп фатволар берингКимдур Буҳорийни издоши боълдиАллаким дини деб жон бериб оълдиДинсизу мурдатда саволлар тоълдиШайхим бизга коъп фатволар берингҒарбни шиори боълди бир каломҚуръонни оъзгартириб бериш батамомОъзгармай Қуръон этаркан давомШайхим бизга коъп фатволар берингСизга коъп-коъп саволларим борМантиқли мантиқсиз келади такрорАллоҳ қоълласин боълмангиз безорШайхим бизга коъп фатволар берингСизга соъз ёзаман ҳечҳам тоъҳтамасБу риё ёки маддоҳлик эмасЗикир аҳли ҳеч ёлғонни демасШайхим бизга коъп фатволар берингРанжиманг иштондан саволлар боълсаЁки далил соъраб паймона тоълсаЗора бизда қатъий савол туғилсаШайхим бизга коъп фатволар берингСиз восита фикримиз шариатга мосОрзуйим дуо, муридлик ҳолосАллоҳга илтижо сиздан илтимосШайхим бизга коъп фатволар беринг.Тошкент-2007

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Илмнинг кечи йўқ. Бериш Аллоҳдан. Олтмиш ёшдан ошганда қори ва мулла бўлганлар бор. Қатъийят билан ҳаракат қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat