Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғил кўрмоқчи

17:40 / 22.04.2016 | Гулноза | 2007

Ассалому алайкум! Оилада 1 ўғил, 3 қизмиз. Акамда бир ўғил, бир қиз. Менда ҳам бир ўғил, бир қиз фарзандларим бор. Қолган иккала опамда эса, бирида иккита, бирида учта қизи бор. Биламан, фарзанд Аллоҳнинг неъмати ва уларнинг яхши ёмони бўлмайди. Аммо поччаларим буни тушунишмайди. Катта опам икки қизини кесар-кесиш йўли билан дунёга келтирган. Унда туғиш учун яна бир имконият бор, чунки операция билан туғади. Ҳали ҳомиладор эмас, аммо шуни режалаштираяпти. Айтингчи, ўғил кўриш учун махсус дуолар ёки намозлар ёки ниятлар борми? Бор бўлса, қайси манбаадан топса ёки ўқиса бўлади? Опам қай биридан фойдалангани маъқул. Опам эътиқодли ва намоз ўқийдиганлардан, илтимос маслаҳатингиз билан ёрдам берсангизлар ва опаларим учун дуо қилиб қўйсангиз. Аллоҳ хайрли ишларингизнинг барокатини берсин. Жавобингизни кутаман. Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Соффаат” сурасида марҳамат қилади:

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ۝ فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ ۝

100. Роббим, менга солиҳлардан ҳадя эт», – деди. 101. Бас, унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик. Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун жуда буюк бир хушхабар эди бу. Узоқ давом этган фарзандсизликдан кейин фарзандли бўлиш қанчалик бахт! Узоқ давом этган фарзандсизликдан сўнг, айниқса, ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши эса янада улуғ бахт эди! Бу фарзанд Исмоил эди!(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Тиббиёт мутахассислари: аёл киши ойлик қонини кўриб, покланганидан кейин 5-кунгача яқинлик қилса, тажриба бўйича ўғил фарзанд, 5-кундан 8-кунгача фарзанд бўлса, қиз бўлишини айтишган. Шунингдек, эркакнинг суви раҳнга тушганидан кейин, аёл ўнг тарафга ёнбошлаб олса, фарзанд ўғил бўлишини айтишган. Бу албатта сабаб, натижа эса Аллоҳдандир.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat