Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристон зиёрати

18:37 / 29.04.2016 | Jamshid | 2736

Ассалому алайкум! 1-Онамнинг ота-оналари дунёдан кўз юмишган. Онам қариндошлар билан қабристонга бориб, уйма пишириб, ош қилиб, ислик чиқардилар. Мана шу ҳолатга шариатимизнинг ҳукми нима бўлади?
2-Саволим. Мен рeсторанда ошпаз бўлиб ишлайман. У eрда бирга ишлаган шерикларим руслар ва 1-май христианларнинг пасха байрами экан. Шунга улар тухум ва шунга ўхшаш нарсаларни пиширишади. Ўша пиширилган нарсалардан eсам бўладими? Гуноҳ бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-бу каби ишлар бидъат бўлиб, қаттиқ тавба қилишлари зарурдир. Оят ва ҳадисларда келмаган ишларни қилиш, шариатга қўшимча киритиш ҳисобланади. Чуқур ўйлаб қаралса, шариатда бирор амални жорий қилиш Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳуқуқларидан иборатдир. Шариатга зиёда қилувчилар эса ўша ҳуқуқни даъво қилувчилар бўлади. 2-Виждонингизга ҳавола. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat