Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одоб

17:37 / 02.05.2016 | Doniyor | 2590

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен бир қиз билан бир-биримизни яхши кўрамиз. Ўша қизни юзидан ўпсам бўладими? Шариат бунга нима дейди? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ таоло сизларга жаннатул Фирдавсни ато этсин ин ша Аллоҳ!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бир йигит ўртасида бўлган яна бир суҳбатга қулоқ солинг! Бу йигит азбаройи шаҳвати қўзғаганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Ислом динида зино энг катта гуноҳ ва маъсият эканига қарамасдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ғазаб ҳам қилмадилар, танбеҳ ҳам бермадилар, қўполлик ҳам қилмадилар, жеркимадилар ҳам. Бу йигит: «Ё Аллоҳнинг Расули! Менга зино қилишга рухсат беринг!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. Йигит: «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз!» деб жавоб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?» деб сўрадилар. Йигит: «Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг Расули!» деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?» деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: «Ҳаргиз…, ҳаргиз…, ҳаргиз!»деб жавоб берар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat