Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Парранда гўнгини тижорат максадида сотиш мумкинми?

00:00 / 01.07.2009 | eski savollar | 1037
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари!Аллох Таоло умрингизга ва ризкингизга узи барака ато этсин.Корхонамизда руй берган бир ходиса юзасидан савол юзага келиб колди.Корхонамиз худудида буш хоналарни товук ва жужа бокиш учун ижарага берганмиз. Бугун эрталаб шу товукдан чиккан гўнгни (тезагини) тижорат максадида сотиш мумкинми ёки йукми деган савол пайдо булиб, бахс юзага келди. Бири шариатда гўнгни, яъни хайвондан чиққан ахлатни сотиш мумкин эмас дейилган дейди, яна бири буни исботлаш керак дейди.Мен сайтда ва китобларда ахтариб топа олмадим.Савол.Умуман парранда ва даррандалардан чиккан гўнгни тижорат максадида сотиш мумкинми?Беъмани савол берган бўлсам узр сурайман. Қимматли вақтингизни олганим учун узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ахлатхонага ташланган нарсаларни ва хайвонларнинг тезагини сотса бўлади. Чунки булардан ўғит сифатида фойдаланса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat