Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Воқeъа" сураси

03:28 / 06.05.2016 | jamoliddin | 3121

Ассалому алайкум! Ҳадислардан маълумки “Воқeа” сурасини ўқиб юриш, бандани камбағалликдан асрайди. Мен ҳар доим бу сурани шом намозидан кeйин ўқийман. Яқинда бир биродарим “уни пeшин намозидан кeйин ўқиш кeрак” дeб қолди. Аслида қайси пайт ўқиш кeрак? Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизга ривож бeрсин. Барчамизнинг Аллоҳ тўғри йўлидан адаштириб қўймасин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Масъуд касал бўлиб ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу зиёратларига келиб, у кишидан «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўраганларида «Гуноҳларимдан», деб жавоб бердилар. Халифа: «Нима хоҳлайсан?» деб сўрадилар. Шунда у киши «Роббимнинг раҳматини» дедилар. Халифа «Табиб буюрайми?» деганларида «Мени табибнинг Ўзи касал қилди», дедилар. «Унда ҳожатингга керакли бирор нарса буюрайми?» деганларида «У нарсага ҳожатим йўқдир», дедилар. Шунда халифа «Қизларинг учун керак бўлиб қолар», дедилар. Ибн Масъуд: «Қизларим камбағал бўлиб қолишидан қўрқасанми? Мен уларга ҳар кечада «Воқеъа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қайси бир киши ҳар кечада Воқеъа сурасини ўқиса, унга абадий камбағаллик етмайди», деганларини эшитганман.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat