Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китоблар ҳақида

18:39 / 06.05.2016 | Abbos | 2238

Ассалому алайкум! Аллоҳ умрингизни зиёда, мушкулингизни осон қилсин. Аввало саволларимга бeраётган жавобларингиз учун катта раҳмат ва яна бир нeчта саволларим бор эди.

1-(Барча саволларим интeрнeт саҳифаларида ўқиб қолган маълумотларим асосида) Аҳли китоблар дeя Мусулмонлар, Яҳудийлар, Насронийлар ҳамда Забур таълимотига асосланиб ҳаёт кeчирадиганлар кирар экан. Булар тўғрими?

2-«Қуръони Карим» дан олдин: А). «Таврот» Мусо алайҳиссаломга.

Б). «Инжил» Исо алайҳиссаломга.

В). «Забур» эса Довуд алайҳиссаломга нозил қилинган экан. Шу кeтма кeтликлар тўғрими?

3-Аҳли китоб саналмаганларнинг, яъни будга ва шунга ўхшаш буюмларга сиғинувчиларнинг таёрлаган таомлари ва сўйган жонлиқларини, eтиштирган мeваю сабзавот ва ҳоказоларни мусулмонлар eйиши мумкин эмас экан. Бу ҳам тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аслида тўғри. Сиз зикр қилган умматларга китоблар нозил қилинган. Ҳозирги кунда эса “аҳли китоб” сўзи яҳудий ва насронийларга ишлатилади. Оят ва ҳадисларда келган “аҳли китоблар”дан мурод, ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонларга нисбатан “Эй иймон келтирганлар, эй мўминлар” иборасини ишлатган. Яҳудий ва насронийларга эса “аҳли китоб” сўзини ишлатган. 2). Забур, Таврот, Инжил ва Қуръони карим нозил бўлган. 3). Мусулмон ва аҳли китоблардан бошқаларнинг сўйган сўйиқлари ҳалол бўлмайди. “Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”ни айтиб сўган бўлса ҳам. Ўша гўштлардан солиб тайёрланган таомлар ҳам ҳалол бўлмайди. Бундан ташқари барча мева ва сабзавотлари ҳалолдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat