Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос масаласи

20:58 / 10.05.2016 | Salohiddin Isakov | 1308

Ассалому алайкум! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг Мерос масаласи ҳақидаги жузини ўқиб чиқдим. Мерос масаласи вафот этган кишининг орқасидан қолган ворислари неча киши ва улар кимлар эканига қараб тақсимланар экан.
Китобнинг аввалида китобдаги маълумотлар бу сохада мутахассис ва мерос тақсимловчи бўлиш малакасини бермайди, бунинг учун бу сохада алоҳида таълим олиб, кейин мутахассис бўлинади.(мазмунан шундай дейилган экан).
Шунинг эътиборидан менда бир неча йиллардан бери жумбоқ бўлиб келаётган савол бор эди.
Хуллас савол қуйидагича :
Мен Оппоқдадамнинг иккинчи аёлларининг набирасиман. Оппоқдадам (дадамнинг дадаси)    ўзидан кейин биринчи аёлидан қолган ўғил фарзанди,(бу киши менга ота бир амаки) ва иккинчи аёли  (биринчиси вафот этган ёки ажрашган, буни аниқлаш учун бувимдан сўрашга ҳаё қиламан) ва иккинчи аёлидан қолган ўғли ва қизи қолди, (булар ота-она бир ака-сингил). Оппоқдадам вафот этганда, ота бир амаким тахминан 20 ёш, дадам 11 ёш ва аммам 10 ёш бўлган. Оппоқдадам  ўзидан кейин нималар қолдирди ва улар кимларга берилди мен билмайман. Лекин билганим Оппоқдадам ўзидан кейин қолдирган уйда ҳозир яшамоқдамиз. Ота бир амаким ўзи алоҳида уйга кўчиб чиқиб кетиб, 10 йилча аввал вафот этди. Ўзидан аёли ва 6 фарзанд, 3 ўғил 3 қиз қолдирган. Аммам турмушга чиқиб кетган ва дадам катта уйда қолган. Бу ҳолатда мерос масаласига қандай жавоб бор? Саволимнинг жавоби жуда муҳим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Масала 8дан олинади. Меросхўрлар: 1та хотинга 8/1. Икки ўғил 1 қизга 8/7 қисм. 7 фарзандларга тўғри тақсимланмагани учун 8ни 5га(2 ўғилни ҳам 4 қиз деб оламиз) кўпайтириб 40 қилиб оламиз. 40нинг 8/1и хотинга, яъни бувингизга. Ҳар бир ўғилга 14 ҳиссадан 28 ҳисса, 1 қизга 7 ҳисса тегади. Хуллас бобонгиздан вафот топганда бор мол-мулки(уй-жойлар ҳам киради)ни нархини қийматлаб, 40га кўпайтирилади. Ўшандан меросхўрларга юқоридаги зикр қилинган ҳиссаларга қараб тақсимланади. Масалан 10 милион бўлса, унинг 40/5 қисми хотинга, 40/28 қисми 2 ўғилга, 7 қисми қизга берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat