Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хотиннинг уйда ва кўчада юриши

00:00 / 04.07.2009 | eski savollar | 1608
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу ва маг'фирот, сизга бир саволимиз бор эди: Хотиннинг уйда ҳижобсиз, енглари очиқ, оёқларни ҳам тупиг'идан юқорилари ко'ринадиган ҳолатда юрса, лекин ко'чага шариатдагидек чиқса бо'ладими? Эрнинг отаси, ака-укалари хотинига номахрамми? Уйда эрнинг отаси, ака-укалари бо'лганда ҳижобсиз, енглари очиқ, оёқларни ҳам тупиг'идан юқорилари ко'ринадиган ҳолатда юрса шариатда мумкинми? Олдиндан раҳмат.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳу ва маг'фирот.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёл эрининг ака-укаларига номаҳрам ҳисобланди. Аммо эрининг отасига, яҳни, қайинотасига маҳрамдир. Аёл киши уй ичида сиз айтгандек ҳижобсиз юриши ва куйидаги маҳрамларига кўриниши дуруст:1. Эрига, бу маълум нарса.2. - Мўмина-муслима аёлга унинг отаси энг бош маҳрам бўлади. Шунинг учун унга зийнатини кўрсатса, ҳалол. Ота ва ундан кейин зикр қилинадиган маҳрамлари учун аёлнинг никоҳи ҳаромдир, улар унга уйланишни, умуман шаҳват билан қарашни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Шунинг учун мўмина аёл ушбу маҳрамларга зийнатини кўрсатса, бўлади. Юзини, қўлини, оёғини ва уй ичида очиб юришга мажбур бўладиган баъзи аъзоларини, жумладан хамир қилаётганда билагини, уй супураётганда болдирини кўрсатсалар, гуноҳи йўқ. Эҳтиёж юзасидан рухсат берилган.«Оталар» дейилганда катта ота, бобо ва боболарининг оталари ҳам кўзда тутилади.3. «...ё эрларининг оталарига...»Яцни, қайин оталарига. Бунга қайин отанинг оталари ва катта қайин оталарнинг оталари ҳам киради. Улар ҳам ота ўрнида. Улар ҳам келинларига маҳрам, ўртадаги муносабатда уйланиш ёки шаҳват назари деган нарсаларнинг бўлиши мумкин эмас.4. «...ё ўғилларига...»Бунга ўз ўғиллари, ўғилларидан ва қизларидан бўлган ўғил набира ва чабиралар киради. Буларнинг ҳаммаси ҳам аёл киши учун маҳрам, улар орасида оила қуриш ёки шаҳват билан қараш умуман мумкин бўлмаган иш, шунинг учун ҳам муслима аёлга уларга зийнатини кўрсатишга рухсат берилган.5. «...ё эрларининг ўғилларига...»Яцни, эрларининг бошқа хотиндан бўлган ўғиллари. Булар ҳам мўмина-муслима аёл учун маҳрам саналади. Ораларида никоҳ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки ўртада она-болалик алоқаси бор. Шунинг учун зебу зийнат ва чирой ўртада шаҳватни уйғотмайди.6. «...ё ака-укаларига...»Бунда туғишган ака-укалар, ота бир ака-укалар ва она бир ака-укалар ҳаммаси баробардирлар. Уларнинг барчаси маҳрам ҳисобланадилар, сингилларининг зийнатини кўрсалар, майли.7. «...ё ака-укаларининг ўғилларига...»Бунда ҳам туғишган, ота бир ва она бир ака-укаларнинг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл ака-укаларнинг фарзандларига амма бўлади. Ўртада маҳрамлик бор, уйланиш ёки шаҳват билан қараш умуман бўлиши мумкин эмас. Бошқа маҳрамлар қатори булар ҳам ҳаёт тақозоси ила доимо бир-бирлари билан кўришиб, аралашиб туришга эҳтиёжлари бор. Шунинг учун ҳам жиянларига аммаларининг зийнатларига қарашларига рухсат берилган.8. «...ё опа-сингилларининг ўғилларига...»Бу ҳолатда ҳам туғишган, ота бир ёки она бир опа-сингилларининг ўғиллари кўзда тутилган. Аёл улар учун хола бўлади. Ўртада маҳрамлик бор. Шунинг учун мўмина аёл зийнатларини уларга кўрсатса, бўлади.Аммо мўмина-муслима аёлнинг эркак маҳрамлари бу билан тугамайди. Оятда зикри келмаган маҳрамлар ҳам бор. Мисол учун, амакилар, тоғалар ва куёвлар. Шунингдек, эмикдошлик орқали маҳрам бўлганлар бор. Улар ҳақида ояти каримада бирор нарса дейилмаган бўлса ҳам, ҳадисларда келган ҳукмлардан қиёс қилиб, мўмина-муслима аёл уларга зийнатини кўрсатса, гуноҳ йўқ, деб фатво берилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ойиша онамиз розияллоҳу анҳога эмикдошлик орқали амакиси ва тоғаси бўлган эркаклардан қочиб, ҳижоб олишга рухсат бермаганлар. Шундай экан, насаб орқали бўлган амаки ва тоғаларга, албатта, зийнатини кўрсатишга рухсат бор.Ҳадис илми соҳасидаги энг мўцтабар олти китобда ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Муснад»ларида Ойиша онамиздан ривоят қилинишича, Абул Қуцайснинг укаси Афлаҳ келиб, у кишининг ҳузурларига киришга изн сўраган. У Ойиша онамизга эмикдошлик орқали амаки эди. Ойиша онамиз бу ҳақда шундай дейдилар: «Мен унга изн беришдан бош тортдим. Расулуллоҳ ъоллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида қилган ишим хусусида у зотга хабар бердим. У зот ъоллаллоҳу алайҳи васаллам менга у (Афлаҳ)га изн беришимга амр қилдилар».Имом Абу Довуд қилган ривоятда бу хусус яна ҳам равшанроқ баён этилган:«Ойиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: «Ҳузуримга Афлоҳ келган эди, ундан яшириндим. У: «Амакинг бўлсам ҳам, мендан қочасанми?!» деди. Мен: «Қаердан менга амаки бўласан?!» дедим. У жавоб берди: «Сени менинг акамнинг хотини эмизган», деди. Мен: «Мени эмизса, аёл киши эмизган, эркак киши эмас», дедим. Сўнг олдимга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кирдилар, мен бўлган гапни айтиб бердим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у амакинг бўлади, ҳузурингга кираверсин», дедилар».Юқорида зикр қилинган маҳрамларнинг ҳаммаси абадий маҳрам ҳисобланадилар. Яцни, уларнинг мазкур мўмина аёлга уйланишлари абадий ҳаром қилингандир. Аммо маҳрамлиги вақтинчалик шахслар ҳам бўлади. Мисол учун, опа-сингилларининг эрлари вақтинчалик маҳрам саналади, яцни, опа билан никоҳда турган эркакка унинг синглисига уйланиши ҳаром саналади. Опа билан ажрашгандан кейингина сингилни никоҳига олиш ҳалол бўлади.Уларга нисбатан қандай муомалада бўлиш керак? Бу ҳукм шариатда чегаралаб қўйилмаган. Уламоларимизнинг айтишларича, буни чегаралашнинг имкони ҳам йўқ. Чунки бундай қариндошлик алоқалари турлича бўлади. Шунинг учун ҳукми ҳам турлича. Бунда қариндошлик нисбати, ёш, ҳолатлар, бир жойда яшайдиларми ёки айричами ва бошқа омиллар ҳам эътиборга олинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat