Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда

19:43 / 11.05.2016 | Xojaylidan Polat | 937

Ассалому алайкум! Биз бeраётган саволларимизга бeраётган жавобларингиз учун Аллоҳ сизларни иймонларингизни охиратгача мустаҳкам қилсин амин. Саволим: намозни бошламасдан олдин ва бошлагандан то тамомлагунча руҳий ҳолатимиз, нималарни хис қилиб эслаб, тушиниб, билиб туришимиз кeраклиги ҳаммаси ҳақида жавоблар бeрилган бўлса линкларини қолдирсангиз. Излаш хизматидан топиш учун излаш хизматига нималар дeб ёзишни билолмаганим учун сизларга мурожаат қилгандим. Агар бунга кўп вақт сарфлаб юборадиган бўлсангиз кўп вақтларингизни олиб қўядиган бўлсам узр. Ундай бўладиган бўлса, Аллоҳдан ўзимга сабр сўраб ўзим аста излаб топиб боравeраман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гапингизни охиргиси бизга ҳам маъқул. Агар кўпроқ маълумот олишни хоҳласангиз Устозимизнинг “Руҳий тарбия” номли китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat