Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж сафарига шарт

16:51 / 12.05.2016 | Said Abdulla | 2412

Ассалому алайкум! Маълумки, ҳаж сафарига бормоқчи бўлганларни бизда тиббий кўрикдан ўтказиш шартлиги бор. Ва жисмоний ва руҳий соғлом бўлганлар сафарга чиқишга рухсат этилиши керак. Одатда бу ҳаж сафарига аксарият ҳолатда ёши катталар, қариялар отланишади. Бироқ уларнинг ҳеч биттаси йўқки бирор ҳасталиги, танасида дарди бўлмаса. Айниқса, деярли барча қарияларнинг юрак-қон-томир касалликлари мавжуд бўлиб чиқади. Кўрикларни ўтказаётган шифокорлар эса аслида бу ҳолатни қайд қилишлари лозим ва рухсат бермасликларига ҳақлари бор бўлади. Кейин бўлғувси «ҳожи»лар ўзларининг соғлом эканлигини «тўғрилаш» учун пул, яъни пора беришади. Бу ҳолат аксарият сафарийларда бор. Ана энди ана шунақа ҳолат билан ҳажга бориш мумкинми? Қабул бўлиши шубҳада қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кексаларимиз ҳар йили ҳажга бориб келмоқдалар. Уларнинг соғликлари ёки баъзи бир саломатликларидаги камчиликлар ибодатни тўлиқ адо этишларига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Шундай экан бу ҳолатдаги кишилар ҳажга боришлари шаръан қайтарилган эмас. Зиммаларига ҳажни адо қилиш фарз бўлади. Хатолик ҳажга борувчилар тарафидан бўлмай шифокорлар тарафидан бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat