Ассалому алайкум! Авваламбор қимматли вақтингизни ажратганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман. Бир дўстимга 2-3 ойда қайтариш шарти билан машина олиши учун қарз бергандим. Аммо дўстимнинг бироз муаммолари кўпайиб 2 йилдан буён қарзини қайтариш имкони бўлмаяпти. 2 йил бироз катта муддат (нарх навонинг кескин ўзгариши). Олган қарзини қайтараётганда, айнан олган суммани қайтариши жоизми ё қарз олган вақтдаги машина нархи миқдорда қайтариши керакми? (Дўстим ҳам ҳижолатда, менга оғирлиги тушишини истамайди, мен ҳам шу туфайли судхўрлик учун гуноҳкор бўлишни хоҳламайман).
Ва алайкум ассалом! Берган миқдоричасини олсангиз рибога қўл урган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!