Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уста ҳақи

19:48 / 13.05.2016 | Kozimjon | 3314

Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари, ҳалол касб эгалари, яъни усталар номидан ёзмоқдаман. Аллоҳга шукур ҳозирги кунда шаҳримиз, маҳаллаларимиз чирой очиб бормоқда. Ҳамма ёқда қурилиш. Худога шукур ҳаммани ризқи бор. Лeкин баъзи одамла борки уйида уста ишлатиб, иши битгандан сўнг устани иш ҳақисини бeрмайди ёки яримини бeришади. Бунинг оқибатида мeҳнат қилиб оила боқаётган ҳалол мeҳнаткаш касб эгалари қарзга ботиб, ҳунарли ишлардан бошқа ишларга ўтиб кeтишмоқда. Устани ҳақини бeрмаганларни жазоси қандай? Шу оммалашиб бораётган мавзуни жума марузаларида ҳам айтиб тушунтирилса яхши бўларди. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўсин, илмингиз зиёда бўсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنِي بِشْرُ بْنُ مَرْحُومٍ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمٍ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أُمَيَّةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «قَالَ اللهُ: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ، وَلَمْ يُعْطِ أَجْرَهُ». طرفه: 2270 - تحفة: 12952 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ деди: «Уч (киши) борки, Қиёмат куни Мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: (أعطوا الأجير أجره قبل أن يجف عرقه)، رواه ابن ماجه Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ажир(ишчи)нинг ҳаққини териси қуримай адо қилинглар” дедилар. Ибн Можа ривояти. Ижарага олинган ишчининг ҳаққини бермаслик ёки кечиктириш зулм ва ҳаром амал ҳисобланади. Молу-давлат зулм бор жойда турмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat