Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сажда асари

05:08 / 18.05.2016 | Hasanboy | 862

Ассалому алайкум! “Фатҳ” сурасининг охирги оятидаги «Сиймааҳум фий вужуҳиҳим мин асари-с-сужууд» даги “сажда асари” сўзида қандай бeлги-аломат назарда тутилган? Аллоҳ таоло дийнимиз йўлида қилаётган ишларингизда доимо мададкор бўлсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

«Юзларидаги аломатлари сажда асаридир».
Яъни ибодатнинг асари юзларидан билиниб туради. Бу оддий ҳақиқат бўлиб, ибодатли, пок, тақводор инсонларнинг юзларидан иймон нури ёғилиб туришини ҳар бир мулоҳазали, кўзи очиқ киши кўра олади.
Пайғамбаримиздан қилинган ривоятлардан бирида: «Кимнинг тунда намози кўпайса, кундузи юзи чиройли бўлади», – дейилган. Саҳобаи киромлар бу борада ҳаммага ўрнак бўлганлар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat