Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeрос

09:20 / 20.05.2016 | Sayorra | 1975

Ассалому алайкум! Мeни Биз ота-онамиздан 4 қиз, 1 ўғил фарзандмиз. Отам вафот этганларида улардан уй қуриш учун 9 сотик eр майдони ва шу уйни қуриш учун пул маблағи қолган эди. Укам шу уйни қуриб кўчиб чиқиб, ота ховлимизни сотди. Уйнинг пулидан 4 қизга арзимаган пул бeрди ва қолган пулга 4 сотикдан 2 та eр олиб қўйди. Укамнинг шу қилган иши шаръан тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мерос масаласи жуда нозик масала бўлиб, унинг тақсимотини Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида баён қилган. Одатда кишилар меросдан фақат уй-жой ва қиммат баҳо буюмларнигина эътиборга оладилар. Аслида вафот этган киши бемор бўлиб ўтган бўлса, ундан ортиб қолган дориларгача мероснинг тақсимотида эътиборга олиниши шарт. Акс ҳолда бировнинг ҳаққи бошқаларга ўтиб кетади. Насибаси тайин қилинмасидан туриб кечиб юбориш деган нарса йўқ. Отангиз вафот этган вақтда 4 ўғил ва 1 қиздан ташқари аёли, ота-онаси ҳам бўлганми? Агар улар бўлмаган бўлса, биз юқорида айтиб ўтгандек отадан қолган эски кийим, истеъмол қилган идиш-товоқлари, рўзғор буюмлари, уй-жой барчасини қийматини чиқарилади ва ўғилга икки ҳисса, тўртала қизларга бир ҳиссадан бўлиб берилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat